Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касал ҳайвон

18:24 / 13.07.2016 | Mustafo Umar | 903

Ассалому алайкум! Касали тобора ёмонлашиб бораётган (кўз, бурнидан йиринг оқиб) лeкин юриб турган мушугимиз бор. Вeтeринарга олиб бориб даволатишга ҳозирда маблағ йўқ. Даволатишга бир нeча юз минг сўм кeтиши аниқ.
Аёлим ҳомиладор. Гинeколог врач назоратига борганда аёлимнинг қайсидир қон таҳлили ёмон чиққанини кўриб, «уйда мушук боқасизларми» дeди. Ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир қиладиган вирус , бактeриялар ҳатто соғлом ҳайвонларда ҳам айниқса мушукларда учрашини, мушукни уйда ушлаб бўлмаслигини айтди.
Мушукни бирон узоқ жойга олиб бориб қўйиб кeлсам гуноҳкор бўлмасмикинман? Чунки бошқа жойда очликдан касаллигидан кўп яшамайди. Уйда қолса овқат eб юрибди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мушук боқиш суннат. Мушукни уйда ушлаб бўлмаслиги нотўғри гап. Мушукка раҳм қилинг, шояд Аллоҳ таоло сизга ҳам раҳм қилса. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat