Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намоз ҳақида

03:27 / 14.07.2016 | Рахмонкул | 1067

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур 4 йилдан бери фарз бўлган ибодатларни астойдил чин ихлос билан ўрганиб келмоқдаман. Ёшим 34 да Аллоҳга беҳисоб шукурки, кеч бўлса ҳам инсоф берди. Шунча йиллик қазо намозларимни ўқишим керакми? Излаш хизматидан  Намозни тарк этишни сурати. Бази кишилар намозни фарз эканини билмагани боис уни ўқимайди. Намозни тарк этишни мазкур кўриниши, яъни уни фарз эканини билмаслик сабабидан ўқимаслик дорул харбда (куфр диёрида) содир этилган бўлса, унинг қазоси лозим эмас. Аксинча, Ислом диёрида бўлса, қазоси лозимдир. Бу фикр Абу Ҳанифага тегишлидир. Демак мен қазо намозимни ўқимасам қиёматда жавоб бераманми? Эшитган эдим банда Аллоҳга тавба қилса Парвардигор хурсанд бўлади ва гуноҳларини кечиради. Қимматли вақтларингизни аямасдан хизмат қилаётганларингизни Аллоҳ ажрини берсин, илмларингизга Аллоҳ барака берсин. Амийн.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз қазо намозларингиз ва рўзаларингизни ўқиш ва тутишингиз шарт. Тавба билан кечиктирганингиз гуноҳи кечирилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat