Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижара шартномаси

20:42 / 15.07.2016 | Maxdumiy | 2769

Ассалому алайкум! Мен январъ ойида шаҳардан бир уйни олиб, уни тижорат дўконига мослаб қурганман. Шу дўконни 3 йилга шартнома асосида белгилаб, гувоҳлар орқали, ҳар ойда оладиган қилиб, маълум бир анив миқдорда белгилаб ижарага берган эдим. Шу кунларда эса, ижарага олган шахс савдо йўқлигини рукач қилиб, ижара шартномасини бузиб, оз пул бермоқда. Мен у кишига шартномада белгиланган миқдорни беринг деб айтсам, бир биримизни тушиниб ишлайлик деб айтилган миқдордаги ижара пулини бермаяпти. Шу ҳолатда шариатимизда кўрсатилган йўлни айтиб берсанглар. Ташаккур ва эхтиром ила, Уш шахридан Одилжон.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ижара нафга халал берадиган айб ила бекор бўлади. Мисол учун, ҳайвоннинг яғир бўлиши билан.
Аслида, ижара наф олиш учун тузилган бўлади. Айб туфайли наф олиш тўхтаб қолса, наф оладиган тараф ижарани бузишга ҳақли бўлиб қолади. Бир одам юк ташиш учун бошқасидан уловини ижарага олган. Ҳайвон яғир бўлиб, юк кўтара олмай қолди. Шунда ижарага олган киши ижара шартномасини бузишга ҳақли бўлади.
Агар у айбли нарсадан наф олиб турса ёки айб йўқолса, унинг ихтиёри соқит бўлади.
Ҳайвонни ижарага олган киши у айбли бўлса ҳам наф олиб турган бўлса ёки муолажадан сўнг ҳайвон тузалиб, айбдан холи бўлса, ижара шартномасини бузиш ихтиёри қолмайди. Бошқа ижара шартномалари ҳам шунга ўхшаш бўлади.
Ижара шарт ёки кўриш хиёри ила фасх қилинади (бузилади).
Худди байъдаги каби.
У яна узр билан бузилади. «Узр» шартномада кўзда тутилмаган зарарнинг лозим бўлишидир. Оғриган тишни суғуришга келишилганидан кейин оғримай қолиши, (ижарачи) ижарага берган нарсасининг қийматини бермаса, узилмайдиган даражада қарз бўлиб қолиши, ишчини қаерда бўлмасин ёки шаҳарда иш бажариш учун ижарага олган кишининг сафар қилиб қолиши, тижорат учун дўконни ижарага олган одамнинг касодга учраб, ишини тарк қилиши кабилар.
Юқорида зикр этилган ҳолатларнинг барчаси ижара шартномасини бузиш учун узрли ҳолатлар ҳисобланади. ("Кифоя" китобидан).

Сиз ижарага олган киши шартномадаги келишувга амал қилмагани учун уч йил тўлмасидан аввал шартномангизни бекор қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat