Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй ҳайвони

20:46 / 15.07.2016 | Боходир | 1021

Ассалому алайкум! Укам жуда ҳам жонивор ва қушлар боқишни яхши кўради. Уларга доимо қараб юради, лекин негадир  1 ой ўтмастан улар вафот этади. Ҳамма келган балолар шунга урсин дейишадику халқимизда. Бизнинг уйда шунақалар кўпми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Боқишни билмаса ҳам вафот этишини балога йўймаслик керак. Чунки халқ орасидаги бу гапнинг асли нотўғри гапдир. Агар аҳвол бундай бўладиган бўлса, укангиз қайтиб боқмасин. عَنْ جَابِرٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: انْكَسَفَتِ الشَّمْسُ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم وَسَاقَ حَدِيثًا طَوِيلًا إِلَى أَنْ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: مَا مِنْ شَيْءٍ تُوعَدُونَهُ إِلَّا قَدْ رَأَيْتُهُ فِي صَلَاتِي هَذِهِ، لَقَدْ جِيءَ بِالنَّارِ وَذَلِكُمْ حِينَ رَأَيْتُمُونِي تَأَخَّرْتُ مَخَافَةَ أَنْ يُصِيبَنِي مِنْ لَفْحِهَا، وَحَتَّى رَأَيْتُ فِيهَا صَاحِبَ الْمِحْجَنِ يَجُرُّ قُصْبَهُ فِي النَّارِ كَانَ يَسْرِقُ الْحَاجَّ بِمِحْجَنِهِ، فَإِنْ فُطِنَ لَهُ قَالَ: إِنَّمَا تَعَلَّقَ بِمِحْجَنِي، وَإِنْ غُفِلَ عَنْهُ ذَهَبَ بِهِ، وَحَتَّى رَأَيْتُ فِيهَا صَاحِبَةَ الْهِرَّةِ الَّتِي رَبَطَتْهَا فَلَمْ تُطْعِمْهَا وَلَمْ تَدَعْهَا تَأْكُلُ مِنْ خَشَاشِ الْأَرْضِ حَتَّى مَاتَتْ جُوعًا، ثُمَّ جِيءَ بِالْجَنَّةِ وَذَلِكُمْ حِينَ رَأَيْتُمُونِي تَقَدَّمْتُ حَتَّى قُمْتُ فِي مَقَامِي، وَلَقَدْ مَدَدْتُ يَدِي وَأَنَا أُرِيدُ أَنْ أَتَنَاوَلَ مِنْ ثَمَرِهَا لِتَنْظُرُوا إِلَيْهِ، ثُمَّ بَدَا لِي أَنْ لَا أَفْعَلَ، فَمَا مِنْ شَيْءٍ تُوعَدُونَهُ إِلَّا قَدْ رَأَيْتُهُ فِي صَلَاتِي هَذِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди», деб туриб, узун ҳадис келтирганлар ва жумладан, шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга ваъда қилинган нимаики нарса бўлса, ҳаммасини ушбу намозимда кўрдим. Батаҳқиқ, дўзах келтирилди. Ана ўша, олови менга тегмасин, деб орқага тисарилганимни кўрганингиздир. Ҳаттоки унда илмоқли асо эгасини ҳам кўрдим. Дўзахда ичакларини судраб юрибди. У илмоқли асоси билан ҳожиларнинг (нарсасини) ўғирлар эди. Агар билиниб қолса, «Илмоқли асойимга илиниб қолибди», дер эди. Агар ғофил қолинса, олиб кетар эди. Унда ҳаттоки мушук соҳибасини ҳам кўрдим. У аёл мушукни боғлаб қўйиб, то ўлгунича унга таом ҳам бермаган, ердаги ҳашаратлардан ейиши учун қўйиб ҳам юбормаган эди. Сўнгра жаннат келтирилди. Бу нарса менинг олдинга юрганимни кўрганингизда бўлди. Ўз мақомимда турдим, қўлимни чўзиб, уни кўришингиз учун мевасидан олмоқчи бўлдим. Сўнгра менга буни қилмаслик зоҳир бўлди. Бас, сизга нимаики ваъда қилинган бўлса, ҳаммасини ушбу намозимда кўрдим», дедилар». Муслим ва Насаий ривоят қилганлар. Шарҳ: Аввалги ҳадисдагига қўшимча равишда ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бу дунёдалик вақтларида охиратда бўлиши ваъда қилинган ҳамма нарсалар кўрсатилганлиги. 2. Арзимаган нарсани ҳам ўғирлаш жуда ёмон нарса эканлиги. Чунки эгри асонинг учи билан кўп нарса ўғирлаш мумкин эмас. Лекин ўша эгри асо билан ўғрилик қилган одамнинг дўзахда ичаклари судралиб юриши осон нарса эмас. Шунинг учун бировнинг ҳаққидан ниҳоятда қўрқиш лозим. 3. Ҳайвонларни азоблаш ҳаром эканлиги, бу ишнинг дўзахга тушишга сабаб бўлиши. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat