Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

20:56 / 15.07.2016 | anonim | 936

Ассалому алайкум! Мeн намоз ўқиётганимада суннат ва фарз намозларининг 3-4-ракъатларида зам сурасини ўқимайман бу тўғрими? Қазо намози ўқилганда суннат намози хам ўқиладими ёки фақат фарз намозими? Намоз ўқишни яқиндан бошладим шунинг учун аниқ жавоб бeрсангиз. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло сизга намозни муборак қилсин. Фарз намозларининг 3-4-ракъатларига зам сура қилинмайди. Қолган ҳамма намозларга зам сура қилинади. Қазо фақат фарзларда бўлади. Агар сайтга ҳам янги кираётган бўлсангиз, саволларнинг кўпига Устозимиз раҳимаҳуллоҳ жавоб берганлар. Вақтингизни тежаб, кўпроқ маълумот олиш учун кейинги саволларингизда аввал "Излаш хизмати"дан фойдаланишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat