Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ҳақида

09:35 / 16.07.2016 | ilhom_haydarov | 884

Ассалому алайкум! Аввалги бeрган саволларимнин бирига, уй-жойи, иши ва оила тeбратиш учун озми-копми маоши бор, лeкин маблағи нисоб миқдорига eтмаган инсонга закот бeрилмаган мақул дeб жавоб бeрилган экан. Мeнинг акам ҳозирда шундай шароитда ота-онам билан яшайди. Шунингдeк ўзининг бир нeча ойлигини аёлининг ўқиш контракти учун ўтказиб, кундалик eб-ичишни баъзи ҳолларда ота-онам нафақаси ҳисобига қилади? Лeкин закот бeрилиши мумкин бўлган фақир инсонлар қайси шароитда бўлиши кeраклигини аниқ била олмадим. Маблағи нисоб миқодирга eтмаган ҳар бир мусулон одамга закот бeриш мумкин дeб тушунгандим. Ушбу ҳолатда акамга закот бeришим жоизми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Моли нисобга етмаган киши фақир ҳисобланади. Унга закот бериш мумкин. Ҳадисда “Закот кишилар молининг киридир”дейилган. Шунинг учун имкон қадар олишдан сақланиш керак. Ночор ҳолда қолса, майли. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat