Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозхоннинг ҳолати

10:50 / 16.07.2016 | Хуршид | 1402

Ассалому алайкум! Имомга иктидо килиб, пешин намозининг 4 ракъат фарзини адо этаётган эдик. Ёнимда намоз ўқиётган намозхоннинг ҳатти-харакатлари мени жуда ҳам таажжубга солди. Беихтиёр ундаги қуйидаги ҳолатларга гувоҳ бўлдим:
Киёмда бир кафтини иккинчи кафтининг устига қўймай, қўлни киндик остига боғламай, худди аёлларга ўхшаб қўлини боғлаши;
Рукуъга кетаётганда ёки саждадан бош кўтараётганда худди балгамини ютаётгандай томогини қириб қаттиқ овоз чиқариши. Бу холат бир неча бор такрорланди;
Қаъдада ўтирганда «ишораи саббоба»ни амалга ошириш учун кўрсаткич бармоқни бир неча бор «ўйнаб», яъни кутариб-тушириб, кейин тўхтатиши;
Имом «Аллоҳу акбар» дейишга улгурмай, шошилиб рукуъ ва саждага ҳаммадан олдин кетиши;
Салом берилганидан сўнг, имом ўқиётган дуоларни тингламай, тезда ўрнидан туриб, пешин намозининг 2 ракъат суннатига қулоқ қоқиб, намоз бошлаши;
Жамоат ва имомни кутмай, тасбеҳ ва дуоларни ўзи адо этиб, дуо қилиб бўлгач, икки қўлини юзига суртиш ўрнига икки қўлини ҳавода бир-бирини устига силкитиб қўйиши ва ҳоказолар.
Аслида, мен бу намоз вақтида бу ҳолатларга эътибор бермай, намозимнинг мукаммал бўлиши учун ҳаракат қилишим лозим эди. Бирок, бу намозхоннинг ҳаракатлари бир неча марта такрорланди, ҳамда мен ва атрофдагиларнинг намоздан чалғишига сабаб бўлди. Юқорида зикр қилинган ҳолатларга нисбатан фикр ва мулоҳазаларингизни билмоқчи эдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз кўрган одам янги намозхон бўлса керак. Унга парво қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat