Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Молчининг иши тўғрими?

19:18 / 16.07.2016 | ibragim.74 | 2652

Ассалому алайкум! Устозларимизни илмларини Аллоҳ Таоло янада зиёда килсин. Саволни бир танишимиз билан бўлган суҳбатидан кейин беришга қарор қилдим. У танишимиз ёз мавсумида сигирларини адирли яйловда боқиб берувчиларга 3 ёки 4 ой муҳлатга хизмат ҳаққини келишган ҳолда беришади. Табийки уларни орасида соғин сигирлар ҳам бўлади. Сигирларга хизмат ҳақи камроқ берилади. Сабаби соғилган сут мол боқувчини хизмат ҳақи ҳисобига ўтади. Мол боқувчилар сутни кўпрок соғиб олиш мақсадида бузоқларни яйловда сигирни эмиб қўймасин деб оғзига халта тутиб қўйишар экан. Кечки маҳал яйловдан сигирлар қайтиб келгандан кейин сутлари соғиб олинар экан. Сўнгра бузоқларни оғзидан халтасини олиб, сигирни ёнига қўшар экан. Шу ишларда шариатга зид ҳолатлар мавжудми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай хизматга ёллашни ижара дейилади. Ижарада хизмат ҳаққи аниқ тайин қилинган бўлиши шарт. Сиз айтган суратда эса, ундай эмас. Бундай битмни тузган кишилар гуноҳкор бўладилар. Шунингдек “Чорвамни боқасан, туғилган болаларини ярми сеники, ярми меники” деб келишилган битм ҳам мутлақо жоиз эмас. Бундай суратда сути ҳам, туғилган болаларнинг ҳаммаси чорванинг эгасиники бўлиб, ажри мисл, яъни одатда шунча чорва боқадиганларга қанча бериш керак бўлса, шунча берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat