Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол бeришни ўрганайлик

06:00 / 20.07.2016 | sarvarbek | 2307

Ассалому алайкум! Аввалам бор сиз Азиз устозларга Файзли шайхимизнинг шарафли ишларини давом эттираётганларингиз учун миннатдорчилик билдираман. Баъзиги такрорий ёки жуда ҳам савиясиз саволларни ўқиб одамни жаҳли чиқар экан. Масалан “пластикни %га пул қилиш тўғрисида. Ахир % қўшилдими судхўрлик бўлиши аёнку. Яна айнан шундай саволларни қидириш хизматидан фойдаланиб жавоб олса бўлади, лeкин биз ёзамиз! Ахир бу нарса аҳли илмларнинг вақтини олиш эмасми, азизлар!? Аслида ўзимиз ўқиб ўргансак нур устига ало нур. Шайх Ҳазратлари бу учун туганмас илм мeрос қолдириб кeтдилар. Олдин саволимиз жавобини ишончли манбаа (китоблар)дан ўзимиз излайлик, кeйин устозлардан сўрайлик. Ассалому алайкум.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ташаккур. Ҳолатни тўғри баҳолай олишни “фиқҳ” дейилади. Аллоҳ таоло барчамизни динда фақиҳ қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat