Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм қўйиш борасида

06:03 / 20.07.2016 | Shoh | 3062

Ассалому алайкум! Болаларга чиройли ва улғайганда уялмайдиган исм қўйиш ота-онанинг вазифаси. Саволим шундан иборатки, агар эгизак ўғил туғилса, унга албатта Ҳасан ва Ҳусан деб исм қўйиш шартми? Аллоҳ насиб қилиб эгизак ўғилли бўлсам Муҳаммадраҳмоншох ва Муҳаммадраҳимшох деб исм қўйишни ният қилдим. Бобо ва Бувиларим “Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг 99 исмларидан. Аллоҳ исмларига абду ёки қул қўшимчасиз одамга мурожаат қилиш мумкин эмас” деганлар. Яна бир саволим ушбу ният қилиб қўймоқчи бўлган исмлар динимизнинг қоидаларига тўғри келадими? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эгизакларни Ҳасан ёки Ҳусайн деб номлаш шарт эмас. Хоҳлаган исмингизни қўйишингиз мумкин. Муҳаммадраҳмоншохга келсак, Раҳмон сифати Аллоҳга хос бўлиб, бирор кишини Раҳмон деб номлаш ва чақириш умуман жоиз эмас. Абдурроҳман дейилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat