Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

илтимос шайх жаноблари жавооб беринг

00:00 / 13.08.2009 | eski savollar | 2370
Ассалому алайкум ҳурматли шайх Муҳаммад Содиқ жаноблари саломи шундай: туй қилишга имконимиз юқ. 2йилдан буён биргамиз оила а'золаримиз ҳамма рози. элкин негадир менинг онам туйга ҳали воҳли демоқдалар. учрашганимизда зино булмаслиги учун туй қилмасак ҳам шарий никоҳдан утиб ётмасдан юрсак никоҳ жоиз ҳисобланадими. никоҳ уқигач қушилиш ёки булмасам бирга яшаш шартми? шу никоҳдан 1 ёки 2йил утиб туй қилсакчи? никоҳсиз ростакасим қушилсагина катта зино ҳисобланадими? ёки шунчаки қул ушлашган, қучоқлашган, упишган булса ҳам кечирилмас зиноми? қандай тавба қилса булади. жавобингиз мен учун ута муҳм. аллоҳни узи билиб билмай қиган гуноҳларимизни кечириб қалбимизни имон нурлари бн ёритсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур ҳолатда никоҳланиб олса бўлади. Балоғатга етган икки жансдаги номаҳрам кишиларнинг ёлғиз қолишлари ҳам мумкин эмас.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бир эркак зинҳор бир аёл билан холий қолмасин!-Агар шундоқ бўлса учинчилари шайтон бўлур», - дедилар. Иккисини Термизий ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шариф олдинги ҳадислардаги маънони яна ҳам ҳам очиқроқ таъкидлаб келмоқда.Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Эркак киши зинҳор аёл билан холий қолмасин. Магар маҳрам билан бўлса майли дедилар. Шунда бир киши туриб:«Эй Аллоҳнинг Расули, хотиним ҳажга чиқди. Мен эсам фалон ғазотга қатнашмоқчиман?»-деди.«Сен қайт! Хотининг билан бирга ҳаж қил!-дедилар У зот. Тўртовлари ривоят қилишган.Мўмина-муслима аёл бегона эркак бор жойда фақат ўз маҳрами ҳамроҳлигидагина бўлиши мумкин. Бундан бошқа иш тутиш ношаръий бўлади, ва турли ноқулайликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг савол берган одамни жиҳодни тарк қилиб, хотинига маҳрам бўлиб ҳажга боришга амр қилишлари бу ишнинг аҳамиятининг қанчалар муҳим эканлигини кўрсатиб турибди. Аллоҳнинг йўлида ғазот қилиш фарз, аммо хотинини маҳрамсиз қўймаслик ҳам бундан қолишмас экан. Кўпгина мусулмон юртларда бу шаръий ҳукмни ҳам эркаклар, ҳам аёллар жуда яхши тушинадилар. Унга оғишмай амал қиладилар. Аммо, минг афсуски, баъзи бир ўлкаларда, бу муҳим нарсадан умуман бехабарлар ёки хабарлари бўлса ҳам амал қилмайдилар. Шариатнинг ушбу ҳукмини тарк қилиш оқибатида эса, мусулмонлар бошига кўпгина мусийбатлар етмоқда. Турмуш кўрмаган қизлар бузилиб, ҳаром йўлга кириб кетиши, ношаръий бола туғиши, оилалик аёл-эрларнинг оилалари бузилиши, жамиятдаги ҳаром-хариш ишлар ва ўзаро ишончсизликлар мазкур мусийбатларнинг бир томони, холос.

Топ рейтинг www.uz Openstat