Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азонда такрорлаш

06:49 / 26.07.2016 | Бахтиёр | 3095

Ассалому алайкум! Азон айтилаётганда биз такрорлаб туришимиз керакми ёки махсус айтиладиган калималар мавжудми? Шунингдек саловат азон пайти айтиладими ёки азондан кейин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمرِو بْنِ العاصِ رضِيَ اللَّه عنْهُما أَنه سَمِع رسُولَ اللَّهِ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم يقُولُ : « إِذا سمِعْتُمُ النِّداءَ فَقُولُوا مِثْلَ ما يَقُولُ ، ثُمَّ صَلُّوا علَيَّ ، فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى علَيَّ صَلاةً صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ بِهَا عشْراً ، ثُمَّ سلُوا اللَّه لي الْوسِيلَةَ ، فَإِنَّهَا مَنزِلَةٌ في الجنَّةِ لا تَنْبَغِي إِلاَّ لعَبْدٍ منْ عِباد اللَّه وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُو ، فَمنْ سَأَل ليَ الْوسِيلَة حَلَّتْ لَهُ الشَّفاعَةُ » رواه مسلم

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Азонни эшитганларингизда у айтаётган нарсани мислини айтинглар. Сўнг менга саловат айтинглар. Ким менга бир бор саловат айтса, эвазига Аллоҳ таоло унга ўнта раҳматни юборади. Сўнг менга василани сўранглар. У жаннатдаги бир мақом бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан бир бандагагина насиб бўлади. Ўша банда мен бўлишни умид қиламан. Ким менга василани сўраса, унга шафоатим ҳалол бўлади” деяётганларини эшитди". Муслим ривояти.
Ушбу ҳадисга биноан азон айтилиб бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтилади, сўнг азон дуоси ўқилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat