Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждаи саҳв

07:34 / 30.07.2016 | Islom Buvamatov | 1079

Ассалому алайкум! Фарз намозларида саждаи саҳв қилинмай намозни бошқатдан бошлайдими? Агар бошласа ниятни яна бошқатдан қиладими? Иқомат айтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв ҳамма намозларни тўлдирувчисидир. Хусусан фарз намозларни. Мабодо фарз ўқиган киши саждаи саҳв вожиб бўладиган бирор амални қилсаю, саждаи саҳв қилмаса, ўша намознинг вақти чиқиб кетмаган бўлса, ўша намозни қайтадан ўқиб олиши вожибдир. Вақти чиқиб кетганидан кейин эса, қайтариб ўқимайди. Иқома айтишга ҳожат йўқ. ولها واجبات  لا تفسد بتركها وتعاد وجوبا في العمد والسهو إن لم يسجد له ، وإن لم يعدها يكون فاسقا [ ص: 457 ] آثما وكذا كل صلاة أديت مع كراهة التحريم تجب إعادتها . والمختار أنه جابر للأول ، [ ص: 458 ] لأن الفرض لا يتكرر Намознинг вожиблари бўлиб, уларни тарк қилиш ила намоз бузилиб қолмайди. Қасддан ёки эсдан чиқариб уларни тарк қилса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Агар саҳв саждасини қилмаса, ўша намозни қайта ўқиш вожиб бўлади. Агар қайта ўқимаса, фосиқ ва гуноҳкорга айланади. Шунингдек макруҳи таҳримийлик билан адо қилинган барча намозларни вақти чиқмасидан аввал қайта ўқиш вожибдир. Қайта ўқилган намоз аввалгисини тўлдирувчи ҳисобланади. Чунки фарзлар такрор-такрор ўқилмайди. (Роддул мухтор). Баъзи уламолар “Намоз вақти чиқиб кетсада қайта ўқиб олиш вожиб” деганлар. Баъзилар эса, “Вақт чиқиб кетганидан кейин қайта ўқиб олиш мустаҳаб” деганлар. Аввалги гап қувватлироқдир. (Роддул мухтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat