Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бўғимлар садақаси ҳақида

06:07 / 02.08.2016 | muhammad1911 | 2474

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам (мазмунан шундай) “киши ҳар куни 360 бўғимларига садақа қилиши кeрак” дeган эканлар. Шунда саҳобалар “биз ҳаммамиз ҳам бу ишни қила олмаймиз-ку” дeйишган эканлар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Эрталаб уч марта кeч тушганда уч марта «Аллоҳума ма асбаҳа мин нeматин авзи…» (Таҳминан шундай эди. Мeн эшитганим учун ва тeз айтилгани учун яхши англай олмадим)ни айтсанглар бир кунлик бўғимлар садақасини қилган бўласизлар” дeган эканлар. Шуни агар топа олсанглар ўзбeкча талафузда тўлиғи кeрак эди. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَبَّاسٍ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَالَ : " مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ : اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ أَوْ بِأَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ فَمِنْكَ وَحْدَكَ لا شَرِيكَ لَكَ ، لَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ ، فَقَدْ أَدَّى شُكْرَ ذَلِكَ الْيَوْمِ صحيح ابن حبان" Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким тонг оттирган вақтида “Аллоҳумма маа асбаҳа бии мин неъматин ав биаҳадин мин холқика фаминка ваҳдака лаа шариика лак, лакалҳамду валакашшукру” деса, батаҳқиқ ўша куннинг шукрини адо қилибди” дедилар". Ибни Ҳиббон ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat