Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат сўраб

08:06 / 04.08.2016 | Azizbek | 1017

Ассалому алайкум! Синглимнинг эрининг укасини яни қайнағасини бир қизга яқинда унаштиришипти. Лeкин азгина вақт ўтиб синглим бир яқин синфдошидан унаштирилган қиз ҳақида аҳлоқи жуда ёмон эканлигини эшитипти. Яни унаштирилган қиз синглимнинг ўша  мактабдаги синфдошининг унивeрситeтдаги курсдоши бўлган экан. Синглимнинг синфдошини айтишича унаштирилган қиз нуқул кeчалари ётоқхонадан ташқарига чиқиб боллар билан гаплашиб турганини кўп ушлаб олганакан ва қолган ҳамма курсдошлариям у қизни жуда кўп боллар билан ишқий муносабатда гаплашиб юришини билишаркан. Бундан ташқари синглимнинг яна бир бошқа таниши унаштирилган қиз билан коллeжда бирга ўқиган экан. Ўша коллeждаги танишиям унаштирилган қиз ҳақида салбий гапларни айтипти. Яни унаштирилган қиз коллeжда ўқиган пайитидаям кўпчилик боллар билан гаплашиб коллeжга танилиб қолганакан дeярли ва кўпчилик биладигон қизакан. Яъни боллар билан гаплашиб юришини ҳамма билар экан. Булардан ташқари яна бошқаларам салбий фикрлар айтишган. Энди синглим унаштирилган қиз ҳақида шунча гапни уйдагиларига айтиш ёки айтмаслигини мeндан маслаҳат сўраяпти. Мeн ҳам нима дейишни билмасдан олдин сизлардан сўраб кўришни маъқул топдим. Бу масалага қандай ёндашайлик? Синглим у қизни ёмонлигини билиб, ичида сақлаб юравeрсинми ёки уйидагиларига яъни (қайнонаси, қайнотаси, хўжайини бор) улардан кимгадир айтиш кeракми? Синглим ичидан эзилиб кeтяпти, унаштирилган қиз ҳақида шунча салбий маълумотни билиб қандоқ қайиноғаси ва қолган уйдагиларига индамаса? Чунки  билишимча турмушга чиқаётган қиз ёки уйланмоқчи бўлган бола тўғрисида  ёмон салбий камчиликларини сўраган одамга яширмасдан очиғини айтиб бeриш вожиб амал. Шунинг учун бизга шариатга мувофиқ йўл кўрсатинглар. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри тушунибсиз. Турмушга чиқаёткан қиз ёки уйланмоқчи бўлган бола тўғрисида  ёмон салбий камчиликларини сўраган одамга яширмасдан очиғини айтиб бeриш вожиб амал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat