Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоблар ҳақида

20:54 / 05.08.2016 | sharaf | 1248

Ассалому алайкум! Олдинги берган саволларимга жавоб берганингиз учун каттадан катта раҳмат. Аллоҳ ажр савобини кўпайтириб берсин. Сизларни яна безовта қилаётганимдан ҳижолатдаман. Бу масала китоблар хусусида. Мен одатда Шайх Ҳазратларимизнинг китобларини олиб ўқийман. Лекин илмни чуқурроқ ўрганиш мақсадида дин тўғрисидаги бошқа китобларни ҳам сотиб олганман. Барча китобларимда “Голографик” ёрлиқлари бор. Менинг саволим қуйидаги китоблардан:
“Катта дуо ва зикр китоби” бу китобда келтирилган дуоларни ва истиғфорларни ўқиб айтиб юриш мумкинми?
“Гуноҳи кабиралар” ушбу китобда келтирилган маълумотлар тўғрими. Айниқса, бу китоб менга ва уйдагиларга жуда қаттиқ таъсир қилди.
“Жин ва Шайтондан сақланиш йўллари” бу ердаги маълумотлар ҳам тўғрими.
“2002 ҳадис” бу китобдаги ҳадислар саҳиҳми?
Мана шу китоблардан хабарларингиз бўлса керак деб ўйлайман. Чунки, бу китоблардан олаётган маълумотларим қиёмат куни менга ҳужжат бўлади деб ўйлайман. Бу китоблар тўғрисида ҳеч кимдан жавоб ололмадим. Динимиз йўлидаги қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ Сиз азизлардан рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Гуноҳи кабиралар” китоби ишончли, қолганлари ҳақида маълумотимиз йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat