Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЗАРУР ФИКХИЙ МАСАЛАЛАР ХАКИДА САВОЛЛАР!!!

00:00 / 18.08.2009 | eski savollar | 1646
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи барокатуҳу!Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!Аллоҳ таолога махлуқотлари ададича ҳамд ва санолар ҳамда У Зотнинг бандаси ва расули Муҳаммадга, аҳли байтларига салом ва саловатлар бўлсин. Саҳобаи киромлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Муҳтарам устоз, шайх жаноблари! Сизга саволлар ила мурожаат қилишга изн бергайсиз:1. Ҳозирда жамоат жойларида пуллик хусусий ҳожатхоналар бор. Бу хожатхоналарнинг кўпининг таҳоратхонаси ҳам ичида жойлашган. Масжидларнинг кўпида ҳам шундай. Бундай таҳоратхоналарда таҳорат қилишнинг ҳукми қандай? “Бисмиллаҳ” ва шу каби дуоларни у ерда айтиб, таҳорат қилинса дуруст бўладими? Киши хожатхонада таҳорат қилган бўлиб қолмайдими?2. Топадиган даромади асосан ҳаром ва шубҳали касблардан бўлган қўшни томонидан таом олиб чиқилса, бу таом тановул қилинганда, луқма харом бўлиб, ибодатлар қабул бўлмай қолишидан қўрқилса, бу таом нима қилинади? 3. Ақийда, фиҳқ каби илмларни китобдан ўрганиб, (мисол учун сизнинг китобларингиздан) динда билмаганини савол қилиб сўраган биродарларга, аҳли оиладагиларга диний ҳукмларни баён қилиб бериш мумкинми? Диний ҳукмларни айтаётганда “фалон китобда бундай дейилган, фалон олимнинг фатвосида бундай дейилган” деб динни тушунтириш мумкинми (нозик масалалар, мисол учун талоқ, мерос, бировни кофирга чиқариш каби масалалардан ташқари)? 4. Мен “Сунний ақийдалар”, “Кифоя”, “Ҳадис ва ҳаёт”, “Руҳий тарбия”, “Ал адаб-ал муфрад” китобларини сотиб олганман. Уларни тартиб бўйича ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқдаман. Ниятим, аввало Аллоҳни розилиги, Уни маърифат ила таниш, Унга қандай ибодат қилишни ўрганиш, ўзим ва аҳлимдан жоҳилликни кетказиш ҳамда кўпчиликка манфаати етадиган илмни эгаллашдир. Сиздан сўрайдиганим шуки, бир устозни ихтиёр қилганимдан кейин ўша устоздан сизнинг китобларингиз асосида амал қилиш ва билмаганларга динни тушунтириш учун дуо олсам бўладими (албатта тушунмаганимни ўша устозимдан сўраб олиш шарти билан)? 5. Гоҳида масжидга имом домла ҳозир бўлмаганликлари сабабли бошқа кишилар имомликка ўтишади. Уларни ичида илмлари ҳам бор, илмлари етарли эмаслари ҳам бор. Яъни тажвидни яхши ўрганмаган. Бир куни хуфтон намози пайтида шундай ҳол юз берди. Имомликка бир отахон ўтдилар. Ўзлари анча салобатли, илмли кўринсаларда, қироатлари тажвид асосида эмас эди. Мен ўзим тажвидни яхши ўзлаштиришга ҳаракат қилганман. Қироатимни устоздан ўтказиб бораман. Намозни ҳам фарз, вожиб ва суннат амалларини ўрганиб, уни жойида адо қилишга ҳаракат қиламан. Отахон зам сурага биринчи ракатда «Тийн» сурасини, иккинчи ракатда «Ҳумаза” сурасини тиловат қилдилар. Лекин ҳарфларини махраждан чиқарилишига эътибор бермай тиловат қилдилар. Мени қалбимда намозим дуруст бўлмади, деган шубҳа тушди ва уни қайтадан ўқишни қалбимда қасд қилдим. Фарзни ўқиб бўлгач, ҳамма билан суннат ўқишни ўрнига нафл намозни ниятида 2 ракат намоз ўқидим, витр ўқишга туришганида мен ўтмишда қазога қолдирган шом намозини ният қилиб намоз ўқидим. Шу тарзда барча билан намозни адо этдим. Уйга бориб хуфтонни фарз, суннатини ва витрни ўқиб олдим. Мен шу вазиятда тўғри иш тутдимми? 6. Хуфтон намозидан кейин кўпинча халқа бўлиб, “Мулк” сураси тиловат қилинади. Агар қорилар бўлса улар тиловат қилади. Улар бўлмаганда қироатни баъзи “Мулк” сурасини ёд олган отахонлар тиловат қилишади, лекин уларни тиловатини эшитган қори одам жойида ўтиролмайди, яъни ниҳоятда бузиб тиловат қилишади. Кўпчилик маросимларда, масжидда намоздан кейин тиловат қилинганда шундай қироати дуруст бўлмаган кишиларнинг Қуръонни тиловат қилишлари жоизми? 7. Бефарзанд бўлган эркак шифохонага даволаниш учун мурожаат қилганида унга ўз уруғидан таҳлил беришини айтишади, яъни эркаклик уруғини қўл ёрдамида сунъий равишда чиқарилади. Шундай вазиятга уламоларимиз қандай фатво беришган. Бу қўл зиноси қилганга кириб қолмайдими? 8. Юсуф Қарзовийнинг “Исломда ҳалол ва ҳаром” китобида қуйидагиларни ўқиб қолдим: “Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а)дан ривоят қилинишича: у манийни вужудидан ортиқча нарса сифатида қабул қилган ва Ибн Ҳазмнинг ҳамда таъкидлашича маний бадандан наштар билан чиқарилган қон кабидир, чиқарилиши жоиздир. Аммо Ҳанбалий мазҳабига мансуб фақиҳлар манийнинг бу тарзда чиқарилишини жоиз бўлишини қуйидаги икки шартга боғлаганлар: - Биринчи шарт: Зинога тушишдан андиша қилиш;- Иккинчи шарт: Уйланишни имкони йўқлиги, шаҳвоний орзуларнинг қўзғалиши ва ҳаромга тушиб қолиш хавфи ҳолатларида Имом Аҳмаднинг фикрига қўшилиш мумкин. Масалан: Ватандан узоқда ишлаган ёки ўқиган киши шаҳвоний ҳислар олида енгилиб, зинога тушиб қолиш хавфи билан юзма-юз қолганда, ҳаддан ошмаслик шарти билан ўзини гуноҳдан сақлаб қолиш учун бу ишга қўл уришида диний бир таъқиқ мавжуд эмас.” Иқтибос тугади. Саволим шундан иборатки, бизнинг Ханафий мазҳабида бу ҳолатнинг ҳукми қандай? ЭЪТИБОР ВА ЖАВОБИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Бўлаверади. Мазкур турдаги тоҳаратхоналарда нажосат турмай, сувда оқиб кетади.2. - Емайди.3. -Мумкин.4. - Бўлади.5. - Ҳа.6. - Жоиз эмас.7. - Кирмайди.8. Рухсат йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat