Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хато айтилган азон

22:02 / 16.08.2016 | Azizxon | 1353

Ассалому алайкум! Муаззин азоннинг ҳарфларини нотўғри талаффуз этса: ھни ح ،خ ни خ деб, ҳамда эъробда хато қилса, бу азоннинг ҳукми қандай бўлади? Олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ундай азонни қайтадан айтиш керак бўлади. Инсонларни исмларининг баъзи ҳарфларини ўзгартириб айтсангиз бошқачароқ лаҳжада “менинг исмим фалончи” деб тўғрилаб қўйишади. Яъни исмини бузиб айтилганидан ғазаби келганини изҳор қилади. Ҳолбуки унинг исмини ўзгартириб айтишда на эътиқодга ва на исм эгасига зарар бор. Аммо Аллоҳ таолонинг исмларини ўзгартириб, бузиб айтишда куфрнинг ҳам эҳтимоли бордир. 1- “Аллоҳу акбар”  лафзида хоҳ унутиб, хоҳ қасддан Аллоҳнинг “А”сини ҳамда акбарнинг “А”сини мад қилиб “Аааллоҳу” ёки “Ааакбар” деса гуноҳкор бўлади. Чунки унда маъно “Аллоҳ улуғми? Ҳечам ундай эмас” дегандек бўлиб қолади. Агар намозга киришаётганда шундай чўзиб айтса, уламоларнинг наздларида намозга кирган ҳисобланмайди. 2- "акбар" лафзининг “Б” билан “Р” ҳарфлари орасига мад киритиб “Акбар” ўрнига “Акбаар” деб “А”ни чўзиб ўқиса, ҳам гуноҳкор бўлади. Агар намозга киришаётганда шундай чўзиб айтса, саҳиҳ қавлга биноан намозга кирган бўлмайди. Чунки унда ҳам маъно ўзгаради. “Муния”нинг шарҳи “Кабирий”да “Акбар”нинг ўрнига “Акбаар” деб ўқиса намозга кирган бўлмайди. Агар намоз орасида шундай деса намози бузилади. Чунки “Акбаар” шайтоннинг исмларидан биридир. Бир қавлда у “кабар” сўзининг кўплиги бўлиб, дўмбара маъносини англатади. Баъзи уламолар “намозга кирган бўлади ва намози бузилмайди. Чунки у ишбоъдир” деганлар. Лекин биринчи гап саҳиҳдир. Шунинг учун бундай қилган киши намозини қайтадан ўқиши вожиб бўлади. (Фатавои Раҳимия). 3- “Аллоҳу акбар”  лафзида “Аллоҳ” сўзининг “ҳ”сини тушириб қолдирмаслик. 4- "Аллоҳ" лафзининг ломида мадни хазф қилмаслик. Яъни “л” билан “ҳ”нинг орасидаги “о”ни икки ҳаракат чўзиб ўқиш керак. Яъни  “Аллооҳ” дейиш керак. 5- "Аллоҳ" лафзининг “ҳ” ва “акбар” лафзининг “р”сини ишбоъ қилиб ўқимаслик керак. Яъни “Аллооҳуув акбаруу”, ёки  “Аллооҳуув акбар” қилиб. Аксар намозхонлар “акбар” лафзида ишбоъ қилмасаларда, саждага кетиш ёки ундан қайтишда “Аллооҳуув” деб “Аллоҳ” лафзидан кейин “у” ва “в”ни зиёда қиладилар. Бунда ҳам луғат жиҳатидан хато қилинган бўлади. Уламоларнинг баъзилари “бу суратда ҳам намоз бузилади” деганлар. Лекин намоз бузилмаслиги саҳиҳдир. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/namoz/333-azon-va-takbir

Топ рейтинг www.uz Openstat