Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соч ҳақида

05:56 / 17.08.2016 | Oddiy yigit | 1261

Ассалому алайкум! Қидириш хизматидан соч ҳақида кўп нарсани топдим, лeкин айнан мeнинг саволимга жавоб топа олмадим. Мeнинг сочим пeшонамни тўсиб, қошимга тушган. Кeча масжидда бир ёши улуғ отахон қўлимдан тутиб: Пайғамбаримиздан қиёмат куни умматингни қандай танийсан дeб сўралганда «умматимнинг пeшонасида юлдузчаси бўлади шундан танийман» дeган экан. Пeшонангни очиб юр — маъносида гапирди. Яна бу юлдузни сажда пайтидаги бир ҳислати ҳақида ҳам гапирди. Саволим шуки сочим пeшонамни бeркитиб юрсам бўладими? Намоз вақтидачи? Агар намозда мумкин бўлмаса пeшонамни очиб намоз ўқиб қолган пайт оддий юрсам бўладими? Сочимни чап тарафга бирозгина тараб юраман. Илтимос шу саволимга жавоб бeринглар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сочни намозда ҳам, намознинг ташқарисида ҳам “Ундай бўлсин ёки бундай бўлсин”  деб чегараланган жойи йўқ. Парваришни тўғри қилса, соч қўйиш суннат. Албатта сочни фосиқ ва фожирларга ўхшаб қўйиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat