Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишдаги ҳолат

00:00 / 18.08.2009 | eski savollar | 510
Ассалому алайкум шайх хазратлари мени сизга бермоқчи бўлган саволим ишхонамда 3 киши ишлаймиз 1 таси аёл киши бизни ишхона бевосита хизмат сафарлари билан боғлилиги сабабли кўпинча шеригим хизмат сафарига кетади шунда ёлғиз ёнимда ўтирадиган аёл киши билан ишлашга тўғри келмоқда. Лекин уни ёши мендан 8 ёш катта. Бироқ бир муаммоси бор хар куни хар-хил маотларга келади яна барчаси ёпишқоқ ва оқ рангда ички кийимлари кўринганда кўзимни яширишга харакат қилман. Шу аёл билан ўттирсам манган гуноҳ ёзиладими. Китобда ёзилишича бир аёл билан бир эркак ёлғиз қолса уни ўртасида шайтон бўлади деб. Аммо мен ўз ишимни қиламан у эса ўз ишини. Яна бир нарса уни олдига дугонаси чиқиб туради иккаласи роса одамларни ғийбатини қилади эшитилиб тургани учун уй мани олдимда ғийбатлашманганлар десам ҳам сизни ғийбат қилганимиз йўқку деб айтганидан қолмайди.Ачинарли томони эрталабдан келганидан интернетга кириб гараскопларни очиб ўқийди нечи бор айтдим фол очирган ва фолчига ишонган одам дўзахда ёнади деб. Уни дугонаси келиб ота-боболаримиз айтган фолга ишонма фолсиз юрма деб айтишган деб билганларини қилишади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқа хонага ўтишга ҳаракат қилинг. Иложини топса бўлади.- Фолбин тўғрисидаги гапингиз тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat