Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёрдам маъноси

19:49 / 18.08.2016 | Alex | 3892

Ассалому алайкум! Чет элга ишлашга борган ватандошларимиз тақдир тақазоси билан вафот топсалар, маййитни ватанига жўнатиш ва касалхона ҳаражатлари учун катта миқдорда пул сарф бўлади. Шунга қилинган моддий ёрдамни қандай мақсадда қилиш яхшироқ? Садақами, эҳсонми ёки беғараз ёрдам? Савоб умид қилса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Киши қаерда вафот топса уни ўша жойга дафн қилинади. Дунёнинг ҳар бир жойида қайсидир замонларда ўтган мўминларнинг жасадлари бор. Маййитни шаҳар ёки қишлоқ ташқарисидаги қабристонгача олиб боришга рухсат берилади. Ундан узоғига олиб боришдан шариат қаттиқ қайтаради. Хусусан ҳозирги кунларимизда содир бўлиб турган бошқа мамлакатдан ўз мамлакатига жасадни олиб бориш умуман жоиз эмас. Бунда шариатнинг жуда кўп қайтариқларини бузган бўлади. 1). Шариат маййитни тезлик билан дафн қилишга буюрган. Бунда эса бир неча кунга кечиктириш бор. 2). Маййитни музхонага қўйиб, унга азоб бериш бор. Бу эса қаттиқ гуноҳ ҳисобланади. 3). Кўп ҳолатларда маййит йўлда узоқ қолиб, ҳидланиб, жасад чирий бошлаб, унга жаноза ўқилмайдиган ҳолатга келиб қолиши бор. Бу иш қодир бўла туриб, фарзни тарк қилишдир. Маййитга жаноза ўқиш фарзи кифоядир. Бундай жасадга эса жаноза ўқилмайди. Ўқилган тақдирда ҳам ўқувчилар гуноҳкор бўлишади. 4). Маййитни ватанига жўнатиш учун қилинадиган сарф-ҳаражатнинг барчаси исроф бўлиб, шариат исрофни ҳаром қилган. Бу ҳолатда ҳисса қўшганлар савоб олиш ўрнига гуноҳкор бўлиб қоладилар. Шунинг учун бу каби шариат қайтарган ишларни бир нечасига қўл ургандан кўра, вафот топиши билан энг яқин бўлган мусулмонлар қабристонига кўмиш керак. Одатда кишилар маййитни ватанига олиб келишдан гоҳ-гоҳида унинг қабрини зиёрат қилишни  мақсад қиладилар холос. Қабрларни зиёрат қилиш мустаҳаб амалдир. Шу бир мустаҳабни деб бир неча ҳаром ишларга қўл урилган бўлади. Бу жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat