Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машина

10:55 / 21.08.2016 | Jobir_1977 | 1342

Ассалому алайкум! Устозлар, бир инсон ўртоғига выкупга машина олиб берган ва олдиндан 3000$ ни олган, лекин машинани ўртоғининг номига расмийлаштираётганида ҳужжатдаги камчиликлар туфайли машина 1 йилгача сотилиши мумкин эмаслиги аниқланган. Натижада, машина олиб берган инсон менга, 3000 $ бериб ўртоғига салондан машина олиб беришимни илтимос қилди. Мен ундан пулини олиб, ўзимни пулимни қўшиб, салонга бориб пулни тўлаб ўртоғига машина олиб бердим. У (машина олувчи ўртоғи) менга 30 ойда 4500$ (аслида ҳамма пул ўзимдан бўлганида 6000$ қилиб бериши керак эди, унинг улушини чиқариб ташладим) беради. Қилган ишим тўғрим? Нотўғри бўлса қандай йўл тутишим керак эди? Шундай ҳолатларда кандай йул тутилади? Савол ноурин булса узр. Аллох илмингизга барака берсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Топ рейтинг www.uz Openstat