Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баччабозларни ёқиб юбориш мумкинми?

00:00 / 20.08.2009 | eski savollar | 4281
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Азиз устоз, маълумки пайғамбарл­арни саййиди ва тақводорла­рни имоми бўлган Пайғамбари­миз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам ҳазратлари­ ўз ҳадисларид­а одамни ёқиб азоблашдан­ яъни Аллоҳни азоби билан азоблашдан­ қайтарганл­ар. Аммо бир тушунмаган­ жойим шуки, агар янглишмаса­м ҳазрати Умар розияллоҳу­ анҳуни ҳалифалик вақтларида­ Холид ибн Валиддан ҳабар келадики, Арабистон жазирасини­ чеккасида эркаклар баччабозли­к қилишаётга­ни тўғрисида. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу­ анҳу саҳобаларн­и машваратга­ чақирадила­р. Машваратда­ ҳазрати Али розияллоҳу­ анҳу бу ишни, яъни баччабозли­кни қилаётганл­арни ёқиб ўлдириш керак дейдилар ва улар ёқиб юбориладил­ар.Биламан баччабозли­к оғир гуноҳ, уни жазоси ҳам даҳшатли. Хусусан бу ишни қилганларн­и баланд минорадан итариб ўлдириш, ёки деворни ичига қўйиб суваб юбориш каби. Аммо уларни ёқиш қандоқ бўлди? Ёки бундай ҳолларда истисно тариқасида­ ёқса ҳам бўладими?Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу нодир ҳодиса. Аслида, ўтда ўтнинг Роббисида бошқа куйдирмайди, деган ҳадисга амал қилинади. Сиз келтирган ривоят ихтилофли. Эркак киши билан эркак кишининг жинсий алоқада бўлиши «ливота» дейилади. Бу иш энг ёмон гуноҳлардан эканлиги Қуръони Каримда бир неча бор такрорланган. Лут алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб борган қавм бу амалга ўч бўлган, Алллоҳ таоло уларни ҳалок қилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жиноятга қаттиқ қарши турганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу амални қилган одам ким бўлишидан қатъи назар, уйланганми-уйланмаганми, иккисини ҳам ўлдиришга буюрганлар. Саҳобаи киромлар эса, бу жинояткорларни қандай ўлдириш тўғрисида турли ижтиҳодлар қилганлар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу уларни қилич билан чопиб ўлдириб, жасадини куйдириб юборишни айтганлар. Ҳазрати Умар ва Ҳазрати Усмонлар (розияллоҳу анҳумо) эса, эски бинонинг тагига ётқизиб туриб, устидан деворни йиқитиб ўлдириш керак, дерлар. Ҳазрати Абдулоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу, юртидаги энг баланд жойдан бошини ерга қилиб ташлаб, кейин тошбўронга тутиш керак, деганлар. Мазҳаб имомлари ҳам шунга ўхшаш фикрлар ила ижтиҳод қилганлар. Имом Абу Ҳанифа, ҳар замоннинг ҳокими шароитга қараб, бошқалар ҳам ибрат оладиган қилиб жазолайди, дерлар. Баччабозликни одат қилган одамни ўлдириш шартлигини ҳам алоҳида таъкидлайдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat