Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Холвайтар ёки қатлама

08:21 / 25.08.2016 | Xamidullox | 4995

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух! Аллох сизлардан ва бизлардан рози бўлсин. Мeни бир савол қийнайди архивдан қидириш бўлимидан топа олмадим, шунинг учун савол бeришга қарор қилдим ҳато қилган бўлсам мeни кeчиришингизни илтимос қиламан. Саволим шуки онамлар отажонимларни туғилган ва вафот  этган кунларида аёлимга ёки кeлин ойимга қатлама, ҳолвайтар пиширишни буюрадила кeйин эса мeнга Қуръон тиловат қил дeйдилар. Бу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳиндистонда “Баралвийлар” деган тоифа бўлиб, у тоифанинг асосчиси ўта даражада бидъатга берилган, суннатда маҳкам турувчиларни кофирга ҳукм қилган киши бўлган. У одам ўзларининг эътиборга лойиқ китобларнинг бирида келтиришича, вафотидан бир ярим соат аввал “Менга тансиқ таомлардан фалон-фалонларини жўнатиб туринглар” деб васият қилган. Буни унинг издошлари тан олади. Уларнинг эътиқодида маййит учун қилинган таомнинг айни ўзи маййитга етиб боради. Бу худди бошқа дин вакилларидаги қабр устига “Маййитнинг ҳаққи” деб қўйиб кетадиган нарсаларга ўхшайди. Бу эътиқод асосан буддага сиғинувчилардан етиб келган. Худди шу эътиқод бизнинг диёрлардаги чала мулла ва авомларга ҳам етиб келган. Исломда бу амалларнинг ҳеч қандай асоси йўқдир. Исломда қилинадиган эҳсонни бирор маълум нарсада чегараланган жойи ҳам йўқ. Эътиқодан тўғри бўлса ва шаръан ҳалол нарса бўлса кифоя. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat