Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбимдаги оғриқ

05:34 / 26.08.2016 | Aisha | 1491

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозир инсонлар бошига кeлаётган турли кўнгилсизликлардан, атрофдагилар ишончсизлигидан қийналиб кeтдим. Бу худди руҳимда ва қалбимда оғир ҳасталикка ўхшаб азоб бeрмоқда. Мeнга шуларни eнгишда  бирор маслаҳат бeринг илтимос. Шундай вақтда ўқиладиган шифо оятларидан дуолардан тавсия этсангиз. Қимматли вақтингизни учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда ҳамма Аллоҳ таолога қайтиб, тавба ва истиғфорга шошилишлари керак. Аллоҳ таоло “Роъд” сураси 11-ояти марҳамат қилади : إِنَّ اللّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنْفُسِهِمْ وَإِذَا أَرَادَ اللّهُ بِقَوْمٍ سُوءًا فَلاَ مَرَدَّ لَهُ وَمَا لَهُم مِّن دُونِهِ مِن وَالٍ۝ «Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас». Яъни банда бир яхшиликка эришмоқчи бўлса, ўша яхшиликка етаклайдиган хислатларни ўзида мужассам этиши ва унга эришиш учун уриниши лозим. Ана шундагина Аллоҳ унинг ишида яхши томонга ўзгариш ҳосил қилади. Шунингдек, банданинг ўзидан ўтмаса, Аллоҳ унга ёмонликни раво кўрмайди: «Агар Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмайди ва улар учун Ундан ўзга валий ҳам йўқ». Ғамхўр дўсти ҳам йўқки, бирор чора кўрса. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat