Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркак кишининг аврати

05:37 / 26.08.2016 | Abdusamad | 1856

Ассалому алайкум! Эркак кишининг аврат жойларини айтинг илтимос ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир. Авратининг тўсилиши. «Аврат» сўзи луғатда «нуқсон», «айб» деган маъноларни билдиради. Шариатда эса беркитилиши вожиб ва назар солиш ҳаром бўлган нарса авратдир. Авратни тўсиш шартлигига далиллар: Аллоҳ таоло "Аъроф" сурасида : خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ «Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг», деган (31-оят).  Яъни «кийимингизни кийинг, авратингизни тўсинг». ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat