Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл

08:26 / 28.08.2016 | Maqsudjon_Maxsudov | 1172

Ассалому алайкум! Ариқни лойқа сувидан олиб таҳорат ёки ғусл қилса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Осмон ва ернинг суви ила таҳорат қилинади, гарчи кўп туриш ила ўзгарган ёки унга пок нарса аралашган бўлса ҳам. «Осмон суви» деганда ёмғир, қор, дўл ва шудринг кабилар англанади. Аллоҳ таоло Анфол сурасида: وَيُنَزِّلُ عَلَيْكُم مِّن السَّمَاء مَاء لِّيُطَهِّرَكُم بِهِ «У сизни поклаш учун устингизга осмондан сув туширган эди», деган (11-оят). Шунингдек, Аллоҳ таоло Фурқон сурасида: وَأَنزَلْنَا مِنَ السَّمَاء مَاء طَهُورًا۝ «Ва осмондан пок сув туширдик», деган (48-оят). «Ер суви» деганда булоқ, қудуқ, чашма, дарё ва денгиз сувлари кўзда тутилади. Аллоҳ таоло Зумар сурасида: أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ أَنزَلَ مِنَ السَّمَاء مَاء فَسَلَكَهُ يَنَابِيعَ فِي الْأَرْضِ «Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан оқизиб қўйганини кўрмадингми?!» деган (21-оят). Ер юзидаги ҳамма сувларни Аллоҳ азза ва жалла осмондан ёғдирган. Хоҳ булоқ ва қудуқлар, хоҳ ер ости дарёлари ва ер усти дарёлари суви бўлсин, ҳамма-ҳаммасини Аллоҳ таоло осмондан тушириб қўйгандир. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَأَلَ رَجُلٌ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّا نَرْكَبُ الْبَحْرَ وَنَحْمِلُ مَعَنَا الْقَلِيلَ مِنَ الْمَاءِ، فَإِنْ تَوَضَّأْنَا بِهِ عَطِشْنَا، أَفَنَتَوَضَّأُ بِمَاءِ الْبَحْرِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «هُوَ الطَّهُورُ مَاؤُهُ، الْحِلُّ مَيْتَتُهُ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: «Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, биз денгиз(кемаси)-га минамиз. Ўзимиз билан озгина сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгизнинг сувидан таҳорат қилаверайликми?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У суви пок, ўлимтиги ҳалол нарсадир», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Мазкур сувларнинг ҳаммаси покдир ва покловчидир. Агар кўп туриш ила ўзгарган ёки унга пок нарса аралашган бўлса ҳам. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَجُلًا وَقَصَهُ بَعِيرُهُ وَنَحْنُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم وَهُوَ مُحْرِمٌ، فَقَالَ النَّبِيُّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «اغْسِلُوهُ بِمَاءٍ وَسِدْرٍ، وَكَفِّنُوهُ فِي ثَوْبَيْنِ، وَلَا تُمِسُّوهُ طِيبًا، وَلَا تُخَمِّرُوا رَأْسَهُ، فَإِنَّ اللهَ يَبْعَثُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مُلَبِّيًا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир одамни туяси йиқитди (ўлди). У эҳромда эди. Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни сув ва сидр ила ювиб, икки кийимда кафанланглар. Унга хушбўй суртманглар ва бошини ҳам ёпманглар, чунки Аллоҳ уни қиёмат куни талбия айтган ҳолида тирилтиради», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Сувнинг ҳоли ўзи шуни талаб қилади, чунки сувга турли нарсалар тушиб ёки қўшилиб туриши табиий ҳол. Мисол учун, тупроқ, дарахтларнинг барги, чўпу хаслар ва бошқалар. Ҳанафий мазҳаби бўйича, сувга суюқ бўлмаган пок нарса аралашса, унинг поклигига зарар етказмайди. Аммо (аралашган нарса) уни сувлик табиатидан чиқарган ёки (қайнатиб) пишириш ила ўзгартирган бўлса, ўша нарсадан назофа (тозалик) қасд қилинган бўлмаса, (у билан таҳорат қилиб) бўлмайди. Бу ҳолатларда мазкур сувни таҳоратга ишлатиб бўлмайди. Тозалик мақсадида сувга баъзи нарсалар қўшиб ишлатилади. Ўша нарсалар сувни ўз табиатидан чиқариб юбормаса, у сувни таҳорат ва ғусл учун ишлатиш мумкин. Масалан, кофур – мусулмон ўлкаларида кенг ишлатиладиган хушбўй модда бўлиб, маййитни ювишда уни сувга қўшиб ишлатилади. Бунда жасад тез қотади ва тез айнимайди. Агар унга нажас аралашган бўлса, у оқар сув ёки ўнга ўн бўлиб, ҳовучлаб олганда ери очилиб қолмайдиган бўлса, у нажас бўлмайди. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat