Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар кийими ҳақида

12:29 / 28.08.2016 | Абдулазиз | 1816

Ассалому алайкум! Хотинимни муслималарга ўхшаб кийинишни айтсам, лекин у кийинишни хоҳламайман деса, гапимга кирмаса, қандай чора кўрсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсон Аллоҳ таолони танишига қараб ҳукмларини амалга ошириш содир бўлади. Ким қанчалик Аллоҳ таолони кўп таниса, Аллоҳдан бўладиган қўрқинчи ҳам шунча зиёда бўлади. Аллоҳ таоло “Фатир” сураси  28-оятида марҳамат қилади : إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاء إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ۝ «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар». Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, яратилган нарсалардан ибрат олиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақли билан Аллоҳни топган ва Ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкур махлуқотларнинг тарихи, тузилиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқа турли маълумотларини тўлиқ ўрганиб, уларни яратган Аллоҳни танимаган ва ундан қўрқмаган одам ўта жоҳил ҳисобланади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Илм гапнинг кўплигида эмас. Илм қўрқишнинг кўплигидир», – деган эканлар. Имом Ҳасан Басрий: «Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир», – деб туриб, «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» оятини тиловат қилар эканлар. «Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир». Аллоҳ ҳар нарсадан ғолибдир. Нимани хоҳласа, қила олур. У ўта мағфиратли Зотдир. Вақтида ибрат олиб, ўзини таниганларни мағфират этади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Аёлингизни мажбурлаш ўрнига илм ўқитишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat