Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодат

21:28 / 31.08.2016 | Otabek | 945

Ассалому алайкум! Бамдод намозини кeчки соат 1:00, 2:00 ўқиса бўладими? Жавоб учун раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бомдоднинг вақти уфқда кўндаланг бўлган фажрдан бошлаб, то қуёш чиққунчадир. Тонг отиб, янги кун бошланиши билан биринчи фарз бўладиган намоз бомдод бўлгани учун, гап айни шу намознинг вақтини баён қилишдан бошланмоқда. Бу жумладаги «уфқда кўндаланг бўлган фажр»дан мурод субҳи содиқдир. Бундан олдин узунасига, бўрининг думига ўхшаб кўринадиган субҳи козиб ҳақиқий фажр эмаслигини шундан билиб оламиз. عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدُبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ لَا يَغُرَّنَّكُمْ مِنْ سَحُورِكُمْ أَذَانُ بِلَالٍ وَلَا بَيَاضُ الْأُفُقِ الْمُسْتَطِيلُ هَكَذَا حَتَّى يَسْتَطِيرَ هَكَذَا رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ  وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ   لَا يَمْنَعَنَّكُمْ مِنْ سُحُورِكُمْ أَذَانُ بِلَالٍ وَلَا الْفَجْرُ الْمُسْتَطِيلُ، وَلَكِنِ الْفَجْرُ الْمُسْتَطِيرُ فِي الْأُفُقِ   رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарликларингиздан Билолнинг азони ҳам, уфқда бундай бўлиб кўтарилган оқлик ҳам сизни алдаб қўймасин. Токи мана бундай бўлиб ёйилгунча (бўлаверади)», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизийнинг лафзида: «Саҳарликларингиздан сизни Билолнинг азони ҳам, баландга кўтарилган фажр ҳам ман қилмасин. Лекин уфққа ёйилган фажр бўлса (бўлади)», дейилган. Тонг отиш пайти икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда ёруғлик пастдан юқорига кўтарилади, буни «субҳи козиб» ёки «фажри козиб» дейилади. Яъни «ёлғончи тонг» дегани. Ушбу ҳадиси шарифнинг ҳукмига кўра, ўша субҳи козиб вақтида саҳарлик вақти ҳали тугамаган бўлади. Иккинчи босқич эса ёруғликнинг уфқ бўйлаб кўндалангига тарқалиши билан бўлади. Буни «субҳи содиқ» ёки «фажри содиқ», яъни «рост тонг» дейилади. Ана шунда оғизни беркитиш вақти кирган бўлади. Ундан кейин саҳарлик қилиш мумкин эмас. Чунки шунда бомдод намозининг вақти кирган бўлади. Бомдод намозининг охирги вақти қачонлигига далил: Аллоҳ таоло Тоҳа сурасида: وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ «...Қуёш чиқишидан олдин... Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт», деган (130-оят).  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ  رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ  سُئِلَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم  عَنْ وَقْتِ الصَّلَوَاتِ، فَقَالَ وَقْتُ صَلَاةِ الْفَجْرِ مَا لَمْ يَطْلُعْ قَرْنُ الشَّمْسِ الْأَوَّلُ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. Бас, у зот: «Бомдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча…» дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat