Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлим бўлган хонадонда

10:28 / 04.09.2016 | yusupova | 4265

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда кайнонам оламдан ўтди. Шунга оид саволлар билан мурожат қилмоқчиман.
1). Ўлган куни тунда зарурат юзасидан хўжайинимни кийимларини ювишимга тўғри келди. Буни билганлар 3 кунгача кир ювиш мумкин эмаслигини айтишди. Эмишки “йўқса ўлганнинг оғзига мағзава киради” дейишди.
2). Ўлим бўлган хонадонда қирқ кунгача тухум ейиш ҳам мумкин эмас экан.
3). Ўлган куни беҳининг шохидан синдириб тунда сувга солишябди. Кундузи олиб қўйишябди. Илтимос шулар тўғрисида бизга маълумот берсангиз. Бу нарсаларга амал қилиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Буларнинг барчаси сафсата бўлиб, шариатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat