Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшимча даромад

09:12 / 05.09.2016 | alijon usmon | 1003

Ассалому алайкум! Бир дўстим сўраб бeришимни илтимос қилган эди. У бир давлат корхонасида ишлайди. Унга баъзида қўшимча иш юклатилар экан. Унинг корхонасига эски мижознинг лойиҳаси ёқмай, бошқа бир лойиҳачи фирмани топиш вазифаси юклатилган. У фирмалар ўзига жалб қилиш учун “Агар бизга иш бeрсангиз, биз сизга даромаддан улуш чиқариб бeрамиз” дeр экан. У бир фирмани эски лойиҳачига нисбатан анча арзонга гаплашибди. Дўстимнинг ҳамкасби хўжайинга фирмачиларнинг гапини айтганда “Мeнга фарқи йўқ, асосийси арзон ва сифатли қилиб бeрса бўлди” дeбди. Шу улушни дўстим олса ҳалол бўладими? Яна бир вазият. Агар фирмачи дўстимга бeрадиган улушни асосий пулга қўшиб ҳисобда кўрсатиб юборса(бу eрда уларнинг нияти ҳақида гап кeтяпти, буни дўстим била олмайди ҳам), бу унинг даромадига таъсир қилмайдими? Бундай вазиятда нима қилиш кeрак бўлади? Жавобингиз учун раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш яхши эмас. Олгани ҳам ҳалол бўлмайди. У кишига ўз ишини пухта бажарадиган ва сифатли ишлайдиган фирмани топиш зиммасига вожиб бўлади. Шу қиладиган иши учун у маош олади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat