Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

08:06 / 07.09.2016 | Элдор | 2971

Ассалому алайкум! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бамдод намозининг суннатида «Кафирун» ва «Ихлос» сураларини ўқиганлари ҳақида эшитгандим ва яна намозда суралар кетма кетлигига риоя қилиш ҳам шарт экан.
1). Энди, ҳар бамдод намозининг суннатларида ушбу сураларни зам сура сифатида қироат қилаверса бўладими?
2). Фарз намозида суралар кетма кетлигига риоя қилиб  «Фалақ» ва «нас» сураларини хар намозда қироат қилишга буладими?
3). Фарз намозидан олдинги суннат намозида охирги суралардан зам қилиб, фарз намозида  олдинги суралардан зам қилиш мумкинми? Савол учун узр. Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Киши бир нарсани такрорлайверса у амални қилишда хушуъ ва хузуъ қолмайди. Шунинг учун шариатимиз маълум намозларга маълум сураларни ўқийман деб олишни макруҳ деган. Воқеъликдан ҳам маълумки, бир ишни доимий қилавериш кўникмага айланиб қолади. Бу суратда хаёлни бир жойга жамлаш қолмайди. Ибодатнинг руҳи ҳам топилмай қолади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турлича ибодат қилганлари ҳадисларда зикр қилинган. Фиқҳий китобларимизда ташаҳҳуддаги дуо қилинадиган ўринларда ҳам баъзи дуоларни ўқиш айтилган бўлсада, уни ҳам янгилаб, суннатда келган дуоларни ўқишга ҳаракат қилиш керак. Тил ўз йўлида, хаёл бошқа жойда бўладиган ҳолатга тушиб қолмаслик керак. Кейинги намозларга имкон қадар Қуръондан бошқа оятларни ёдлаб ўқишга ҳаракат қилинса, хушуъ ва хузуъ ҳам ўз жойида бўлади ва қалбга ҳам Қуръондан кўпроқ суралар жо бўлади. 2). Бўлади. 3). Мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat