Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр қазиш

19:28 / 16.09.2016 | sultonbek | 1079

Ассалому алайкум! Эшитишимча қабр қазиш бўйнимизда қарз экан.  Шу гап ростми? Агар рост бўлса қанча қабр қазишимиз кeрак? Албатта гўрковни буйруғи билан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “қабр қазиш бўйнимизда қарз экан” деган гап йўқ. عن أبي رافع قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من غسل ميتاً فكتم عليه غفر له أربعين مرة، ومن كفن ميتا كساه الله من سندس وإستبرق الجنة، ومن حفر لميت قبراً وأجنّه فيه أجري له من الأجر كأجر مسكن إلى يوم القيامة  رواه الحاكم Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким маййитни ғусл қилдириб(айблари бўлса) беркитса, унинг қирқ бор гуноҳи мағфират қилинади. Ким маййитни кафанлантирса, Аллоҳ уни жаннатнинг қалин, юпқа ипакларидан кийинтиради. Ким маййитга қабр қазиса ва унга қўйса, қиёматгача у учун бир масканнинг ажрининг савоби берилиб туради” дедилар". Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat