Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Поезд урган мол

19:53 / 16.09.2016 | Abduqodir AbuXolid | 1038

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, поезд молни уриб кетиб, факатгина бўйнидан кесиб кетган бўлса, ҳалол ҳисобланадими? Албатта бунда ҳеч ким тасмия айтмаган. Шундай ҳолатларда нима қилиш керак? Савол такрорий бўлса узр? Жавоб учун ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 121-оятида марҳамат қилади :

وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝

Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар.
Уламоларимиз ушбу оятнинг тафсирида «Агар мусулмон киши ҳайвонни сўяётиб, Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, сўйган гўшти ҳалол», деганлар. Аммо билиб туриб, қасддан зикр қилмаса, ундай гўшт ҳаром бўлади.
«Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар».
Шунингдек, аввал ўтган оятларнинг ҳукмига биноан, аҳли китобларнинг сўйиши ҳам ҳалолдир. Бошқаларини эса ейиш мутлақо мумкин эмас.
«Шубҳасиз, у фисқдир».
Яъни Аллоҳнинг номи зикр қилинмай сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейиш фисқ, яъни диннинг амридан чиқишдир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан).

Биз юқорида келтирган оятга биноан қасддан тасмия айтилмаган ёки айтиб улгурилмаган бўлса, ундай ҳайвон ўлимтик ҳисобланиб, гўштини ейиш жоиз эмас. Сиз айтган суратда тасмия айтиб, кекирдагидан сўйиб ҳалоллаб олиш керак эди. Жониворни ҳалол бўлиши учун учта нарса шартдир.
1). Сўйилаётган вақтда тирик бўлиши.
2). Жониворнинг жони сўйиш билан чиқиши.
3). Ҳарами шарифнинг ов ҳайвони бўлмаслиги.
1-шарт. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздаларида, биринчи шартга кўра озми-кўпми тирик бўлса бўлди. Чунки шу ҳолатда сўйилса ҳам Аллоҳ таолонинг

حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالْدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللّهِ بِهِ وَالْمُنْخَنِقَةُ وَالْمَوْقُوذَةُ وَالْمُتَرَدِّيَةُ وَالنَّطِيحَةُ وَمَا أَكَلَ السَّبُعُ إِلاَّ مَا ذَكَّيْتُمْ

Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган, йиртқич еган ҳайвонлар ...ҳаром қилинди... – магар (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз (ҳалол)(“Тафсири Ҳилол” китобидан “Моида” сураси 3-оят)

магар (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз (ҳалол) – деган қавлига мувофиқ бўлади. Агар сўйишдан аввал ҳавоннинг тириклиги маълум бўлса, сўйганидан кейин тириклардек ҳаракатланиши ва отилиб қон чиқиши шарт эмас. Агар ҳайвон касал бўлгани учун ёки бўғилиб қолгани учун, бирор бошқа ҳайвон сузиб юборгани учун ҳаракатдан тўхтаб ҳайвоннинг тириклиги ҳақида шакка борилса, уни сўйиб кўрилади. Агар ҳаракатланса ва ундан одатдагидек қон чиқса, бу унинг тирик эканлиги аломати бўлиб, уни ейиш ҳалол бўлади.
Ҳаракатидан мурод, сўйишдан олдинги тирик эканлигига далолат қиладиган ҳаракат ирода қилинган. Масалан очилиб қолган оғзини юмиш, кўзини юмиш, оёғини йиғиб олиш, туклари тикка туриши кабилар. Агар оғзини очса ёки кўзни очса, оёғини чўзса, туклари ётса, сўйишдан аввал уни тириклигига далолат қилмайди.
Одатдагидек қон чиқишдан мурод, тириклиги аниқ ҳайвон сўйилганда қон чиққани каби қон чиқишидир.
Шу қавл ҳанафийлар наздида фатво учун қабул қилингандир.
2-шарт. Жониворнинг жони сўйиш билан чиқиши. Агар ҳайвон сўйиш орқали жони чиқмай, сўйиш билан бирга бошқа амал билан ҳам жони чиқса, уни ейилмайди. Масалан бир ҳайвонни камон ўқи каби нарса билан отганидан кейин сувга тушиб, бўкиб ўлса, уни ейилмайди.

3-шарт. Ҳарами шарифнинг жониворларидан овланган бўлмаслиги керак.   Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat