Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломий олилага келин бўлиш

00:00 / 24.02.2007 | eski savollar | 1004
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУХ СҲАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ Мани оилам дунё ишлари билан бо'либ исломий илмдан сал узоқро.ман ислом дини ҳақида гап кетганда ёки китоб о;қиганимда ёки шу форумга кирганимда қалбим шунақанги ёришади бирҳиллада ег'лавораман !силага имомлага шу форум а'золарига коттакон раҳмат !ман исломий оилага келин бо'либ тушишни орзу қиламан лекин ота онам билмадим нима дийишади саволим шуки Аллоҳ насиб этса котта окам бу йил уйланадила ойим то'йда ароқ қо'ямиз дивоттила ( Аллоҳ о'зи асрасин )нима қилиши билмаяпман. Маслаҳат беринг. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ Ўзи бахтингизни очсин. Исломий, тақводор, гўзал оилага келин бўлиб, бахту саодатга кўмилиб, Аллоҳнинг розилигини топиб, увлаи жували бўлиб, ҳамманинг кўзига қувонч бўлиб яшаб юринг.Қариндошлар ва танишлардан ойингизнинг ҳаром ишдан қайтарадиган кишиларни топиб, ёрдам сўранглар. Кўпчилик бўлиб бу гуноҳдан у кишини қайтаринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat