Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аза

22:39 / 16.09.2016 | Xamza | 1131

Ассалому алайкум! Яқинда отам оламдан ўтганди, ҳали 40 кун бўлмади. Хотинимнинг синглиси турмушга чиқаяпти, тез тўй бошлашди. Отамга 40 кун ўтмасдан тўй бўлар экан. Ўша тўйга борсам бўладими? Баъзилар “Отанг ўлганига 40 кун ўтмади, сенга мумкин эмас” дейишди.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзи идда ўтирадиган аёлга, эридан бошқасига уч кун аза тутиш ҳалол бўлмаганидан кейин, аёл кишидан бошқаларга уч кундан ортиқ аза тутиш батариқа авло ҳалол бўлмайди. Ҳаром бўлади. حَدَّثَنَا الْحُمَيْدِيُّ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، حَدَّثَنَا أَيُّوبُ بْنُ مُوسَى قَالَ: أَخْبَرَنِي حُمَيْدُ بْنُ نَافِعٍ، عَنْ زَيْنَبَ بِنْتِ أَبِي سَلَمَةَ قَالَتْ: لَمَّا جَاءَ نَعْيُ أَبِي سُفْيَانَ مِنَ الشَّأْمِ دَعَتْ أُمُّ حَبِيبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا بِصُفْرَةٍ فِي الْيَوْمِ الثَّالِثِ، فَمَسَحَتْ عَارِضَيْهَا وَذِرَاعَيْهَا، وَقَالَتْ: إِنِّي كُنْتُ عَنْ هَذَا لَغَنِيَّةً، لَوْلَا أَنِّي سَمِعْتُ النَّبِيَّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: «لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ أَنْ تُحِدَّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلَاثٍ، إِلَّا عَلَى زَوْجٍ، فَإِنَّهَا تُحِدُّ عَلَيْهِ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا». أطرافه: 1281، 5334، 5339، 5345 - تحفة: 15874 Зайнаб бинт Абу Саламадан ривоят қилинади: «Шомдан Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг ўлими хабари келганда, учинчи куни Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо сариқ хушбўйлик келтиришни сўраб, уни ёноқлари ва билакларига суртди ва шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййитга уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол бўлмайди. Эри бундан мустасно, чунки унга тўрт ою ўн кун аза тутади», деганларини эшитмаганимда, менинг бунга ҳожатим йўқ эди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat