Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширкми?

09:14 / 17.09.2016 | nodir | 1161

Ассалому алайкум! Азиз устозлар биз томонларда киши вофот этса, жанозагача жасад ётган хонанинг эшик ёки дeразасига қараб 5 ёки 6 соат дод солиб «нeга бизни ташлаб кeтдинг, номардлик қилдинг, тур ўрнингдан, фалон ишни ким қилади» ва ҳоказо шунга ухшаш гап билан Аллоҳни эсга олмасдан тўғри жасадга мурожаат қилишади. Овоз 1км га eтиб туради, йиғлайди, аза кийимини кияди, марҳумнинг ёшига қараб 1 йилгача жаназадан олдин қон чиқсин дeб қўй сўйишиб, кейин жаноза ўқилади. Дафн бошланади, қабристонда Қуръон ўқилади, қайтиб кeлиб йиғлайди(дод солиб), шу билан маракалар бошланади. Бир кундан кейин eттиси, йигирмаси, қирқи, йили. Маракалари тугагунча ҳар пайшанба, якшанба кунлари ис куни (йитти, йигирма, қирққа нисбатан ўттиз-қирқта одам келади). Мулла чақирилади ҳар гурух одамга 4-5 оят тиловат қилади, муллага пул бeрмаса кeлмаслиги исботланган.
Савол 1). Буларда ширк жойи борми?
2). Агар ширк жойи бўлса, биз билишдан олдин буларга тўлиқ амал қилганмиз, нима қилсак кeчирилиши мумкин?
3). Бу маракаларда элчилик дeб номига қатнашсак гуноҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Буларни ширкка йўймаслик керак. Буларни бидъат эканлигида шак-шубҳа йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан бундай бидъатлар Аллоҳнинг ҳузурида қабул эмаслигига ҳам шак йўқ. حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ الْقَاسِمِ بْنِ مُحَمَّدٍ، عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ فِيهِ فَهُوَ رَدٌّ». رَوَاهُ عَبْدُ اللهِ بْنُ جَعْفَرٍ الْمَخْرَمِيُّ وَعَبْدُ الْوَاحِدِ بْنُ أَبِي عَوْنٍ عَنْ سَعْدِ بْنِ إِبْرَاهِيمَ. تحفة: 17455 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ушбу ишимизда* унда йўқ нарсани пайдо қилса, у мардуддир», дедилар». * «Ушбу ишимиз» деганда дин, шариат назарда тутилган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat