Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жавобингизни кутаман

00:00 / 27.08.2009 | eski savollar | 2650
Ассалому алайкум Шайх хазратлари Мен уйланганимга 2 йил бўлади иншааллох 1 ўғил фарзандим бор алхамдулиллах . Аёлим бн турмуш қуришимиздан олдин мен унга ҳамма шартларимни айтгандим яъни намоз ўқийсан, қуръонни ўрганасан иложи борича, уйда ўтириб фарзандларимиз тарбияси бн шуғулланасан деб ваъдасини олгандим. Мана энди бўлса оиламиздаги муаммолар туфайлими билмадиму умуман берган ваъдаси ҳам эсидан чиқди ва итоатсиз бўлиб қолган кўп масалаларда. Қанча уринсам ҳам маърузалар эшиттирсам ҳам ҳақ йўлига чақирсам ҳам эшитишни ҳам ҳоҳламаяпти. Урмоқчи бўламан лекин динимиз рухсат бермайди нима қилишга ҳайронман? Аёлимнинг уйидагилар ҳозирги тил бн айтганда ЭВРОПЭЙСКИЙ оила Уйланишимдан олдин отаси бн сухбатимизда отаси мен қизимизни ўранишини ҳоҳламайман деганда ҳам бўлажак аёлимни ваъдасига ишониб унга уйлангандим энди бўлса ..... Намозларимда дуо қиляпман барибир....Ажрашаман десам болам ҳам у оилага бориб диндан ҳабарсиз қоладими деб қўрқаман. АЛЛОХИМнинг азобидан қўрқаман қиёматда ахли аёл ва фарзандларингиздан сўраласиз дейилган эканХазрат Аллохим илмингизни зиёда қилсин ва Аллох сиздан рози бўлсин менга тўгри йўл ёки шу муаммони эчимини топишга бир маслаҳат беринг ва бизни дуо қилиб қўйсангиз муаммоларимизни Аллохим ўзи ҳал қилиб берсин Ўғлимни ҳам дуо қилсангиз Аллохим уни ҳам аҳли илм ва тақводор бандаларидан қилсин қиёматда иншааллох бошимизга тож кийдиришини насиб қилсин ОЛДИНДАН КАТТА РАХМАТ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабр билан насийҳат қилишда давом этинг. Аллоҳ аёлингизга рушди ҳидоят ва инсофу тавфиқ берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat