Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Парда тикиш

12:02 / 08.03.2017 | Mamura | 1037

Ассалому алайкум!Аллоҳ  илмларингизни бунданда зиёда қилсин. Аввалам бор минг бора узур лекин шу саволни беришга мажбур бўлдим. Мен ҳар хил пардалар тикаман. Рўзғоримиз шуни орқасидан бўлади. Баъзан мижозларнинг пардаларидан қолган парчаларни кимладир олиб кетишади яна кимлардир ташлаб кетишади. Мен уларни камбағалларга савоб бўлсин деб бериб юбораман, улар олиб кетиб нарсала тикиб сотишади. Бир аёл бор энг майда қийқалардан одамла фойдаланишига нарсала тикиб тарқатадила, онда-сонда сотадила. Ман бу қийқаларни сотмай шундай бериб юбораман. Аллоҳни фарз амалларини бажаришга доим ҳаракат қилувчи инсонман. Биз буюртмачини хоҳишини бажарамиз, лекин буларни жуда кўпи уволлигини тушунтиришга ҳаракат киламиз. Эндиги шогирдимнинг онаси парда тикиш мумкин эмаслигини, бунақа хунар қилиш керакмаслигини айтибди. Мен шунча вақт ножоиз бўлган ҳунарни қилиб гуноҳкор бўлдимми? Жавоб беришингизни кутиб қоламиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ  рози бўлсин сизлардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизнинг касбингиз ҳам топганингиз ҳам ҳалол. Қийқаларга келсак, фойдаланадиган ва қийматга эга нарса бўлгани учун эгаларини розилигини олишингиз шарт. Улар рози бўлгач, бериб юбораверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat