Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм ҳақида

19:54 / 22.09.2016 | Акрам | 2955

Ассалому алайкум! «Абу Дардо» кунияси билан машхур бўлган саҳоба Уваймир ибн Малик аль-Хазраджи розияллоҳу анҳу ҳақларида маълумот берсангизлар. «Абу Дардо» куниясининг Дардонинг отаси деган маънони англатар экан. Дардо бу Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг қизларининг исми экан. Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангизлар. Агар ўғил кўрсам ин ша Аллоҳ шу саҳобанинг кунияси билан исм қўсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қизингизга Дардо исмини қўйсангиз, кунянгиз Абу Дардо бўлади. Дардо сўзи “Сувнинг шарқироқ овози” деган маънони англатади. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Келинг, у киши билан танишиб олайлик: Уваймир ибн Молик ибн Қайс Ансорий ал-Хазражий. Бу зотнинг кунялари Абу Дардо бўлиб, Уҳуд ва бошқа ғазотларда иштирок этганлар. Шижоатлари ва ибодатлари билан машҳур бўлганлар. Абу Дардо розияллоҳу анҳу умматнинг ҳаким ва паҳлавонларидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Қуръон жамловчиларнинг бири эдилар. Муҳожир Салмон Форсий билан Аллоҳ йўлида биродар бўлганлар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халифалик даврларида Шом шаҳри қозиси ва Фаластин фақиҳларидан бўлган машҳур саҳобалардан эдилар. Ҳаммаси бўлиб, 179та ҳадис ривоят қилдилар ва бу ҳадисларни Оиша онамиз ва Зайд ибн Собитлардан эшитдилар. Бу зотдан ўғиллари Билол, хотинлари Умму Дардолар ривоят қилганлар. Абу Дардо розияллоҳу анҳу тўплаган ҳадислардан учта «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар. Улуғ зотлардан Масруқ айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илмларини олти киши ҳузуридан топдим, шуларнинг бири Абу Дардодир». У зот ҳижратнинг 32-санасида Дамашқда вафот этдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадисларида илм талаб қилиш билан бирга, илмнинг ва олим одамнинг фазлини баён қилиб бермоқдалар. Абу Дардо розияллоҳу анҳу умрларининг охирида Дамашқда яшаган эканлар. Бир куни ҳузурларига мадиналик бир одам келибди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу унга: «Сени бу ерга нима келтирди?» дебдилар. У киши: «Мени фақатгина сендан эшитган бир ҳадисим келтирди», деб жавоб берибди. Ана шунда Абу Дардо розияллоҳу анҳу ушбу ҳадисни айтибдилар: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat