Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оят тафсири

09:33 / 27.09.2016 | Islom Shoxobiddinov | 839

Ассалому алайкум! Ҳуд сураси: 106. Бас, энди бадбахт кимсалар дўзахда бўлиб, у жойда оҳу фарёд қилурлар. 107. Улар унда осмонлар ва eр тургунча қолурлар, магар Роббингиз хоҳласа (яна Ўзи хоҳлаган ҳукмини қилур). Зотан, Роббингиз фақат Ўзи истаган ишни қилгувчи зотдир! 108. Энди бахтиёр зотлар эса жаннатда бўлиб, у жойда осмонлар ва eр тургунча, турурлар, магар Роббингиз хоҳласа (Яна Ўзи хоҳлаган ҳукмини қилур).
Ушбу оятларда кофирлар дўзахда осмонлар ва eр тургунча қолиб, сўнг чиқарилиши мумкинми? Жаннатийлар ҳам шу муддатдан сўнг чиқарилиши мумкинми? “Аллоҳ сўнг Ўзи хоҳлаган ишни қилур” дeйилганда, шундан сўнг бошқа мавжудотларни яратиши мумкинми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бадбахт кимсалар икки қисмга бўлинади. Бири кофир, яна бири гуноҳкор мўминлар. Кофирлар дўзахда абадий қолишига Қуръондаги бошқа оятлар далолат қилади. Аллоҳ таоло “Моида” сураси 37-оятида :

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ لَوْ أَنَّ لَهُم مَّا فِي الأَرْضِ جَمِيعًا وَمِثْلَهُ مَعَهُ لِيَفْتَدُواْ بِهِ مِنْ عَذَابِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ مَا تُقُبِّلَ مِنْهُمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ۝  يُرِيدُونَ أَن يَخْرُجُواْ مِنَ النَّارِ وَمَا هُم بِخَارِجِينَ مِنْهَا وَلَهُمْ عَذَابٌ مُّقِيمٌ۝

36. Албатта, куфр келтирганларда ер юзидаги ҳамма нарса ва яна шунчаси бўл¬иб, уни қиёмат кунининг азобидан товон қилиб берсалар ҳам улардан қабул қилинмас. Уларга аламли азоб бор.
37. Улар оловдан чиқмоқчи бўлурлар. Аммо ундан чиқа олмаслар. Уларга доимий азоб бор.
Кофирларни қиёмат кунида аламли азоб кутаётгани ҳаммага маълум. Ҳатто кофирларнинг ўзлари ҳам буни сезишади. Фаразан ушбу ҳолатдан қутулиш учун уларнинг имкони бор ёки йўқлиги ҳақида баҳс қилинадиган бўлса, улар нима қилишлари мумкин? Қўлларидан нима келади? Ояти каримада бор имкониятларнинг энг каттасидан ҳам каттаси келтирилмоқда:
«Албатта, куфр келтирганларда ер юзидаги ҳамма нарса ва яна шунчаси бўлиб...»
Дунёдаги жами кофирлар йиғилса ҳам ҳосил қила олмайдиган имконият – дунёдаги ҳамма нарсалар уларнинг қўлида бўлиши – бу имконсиз нарса. Аммо тасаввур учун майли, дейилса, бунинг устига яна шунча қўшилса, яъни дунёдаги ҳамма нарсалар икки баробар қилиб кофирлар қўлига берилса-да, Улар:
«...уни қиёмат кунининг азобидан товон қилиб берсалар ҳам улардан қабул қилинмас».
Бундан, уларнинг қиёмат куни азобидан қутулиш имконлари умуман йўқдир, деган маъно келиб чиқади. Демак:
«Уларга аламли азоб бор».
Ояти карима кофирларнинг дўзахдан қутулиш учун қиладиган ҳаракатларини ажойиб тасвирлайди:
«Улар оловдан чиқмоқчи бўлурлар».
Бунинг учун турли-туман имкониятларни ахтарадилар. Аммо чиқа олармикинлар? Йўқ!
«Аммо ундан чиқа олмаслар. Уларга доимий азоб бор». (“Тафсири Ҳилол” китобидан).

Мўминларни дўзахда абадий қолмасликлари ҳақида :

حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ قَالَ: حَدَّثَنِي مَالِكٌ، عَنْ عَمْرِو بْنِ يَحْيَى الْمَازِنِيِّ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «يَدْخُلُ أَهْلُ الْجَنَّةِ الْجَنَّةَ، وَأَهْلُ النَّارِ النَّارَ، ثُمَّ يَقُولُ اللهُ تَعَالَى: أَخْرِجُوا مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ حَبَّةٍ مِنْ خَرْدَلٍ مِنْ إِيمَانٍ. فَيُخْرَجُونَ مِنْهَا قَدِ اسْوَدُّوا فَيُلْقَوْنَ فِي نَهَرِ الْحَيَا - أَوِ الْحَيَاةِ، شَكَّ مَالِكٌ - فَيَنْبُتُونَ كَمَا تَنْبُتُ الْحِبَّةُ فِي جَانِبِ السَّيْلِ، أَلَمْ تَرَ أَنَّهَا تَخْرُجُ صَفْرَاءَ مُلْتَوِيَةً». قَالَ وُهَيْبٌ: حَدَّثَنَا عَمْرٌو: «الْحَيَاةِ». وَقَالَ: «خَرْدَلٍ مِنْ خَيْرٍ». أطرافه: 4581، 4919، 6560، 6574، 7438، 7439 - تحفة: 4407

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга киради. Сўнг Аллоҳ таоло: «Қалбида хантал уруғи оғирлигича иймон борларни чиқаринглар», дейди. Шунда ундан қорайган ҳолда чиқариладилар-да, Ҳаё [ёки «Ҳаёт» деб Молик иккиланди] дарёсига ташланадилар. Шунда улар худди уруғ сел ёқалаб униб чиққанидек униб чиқишади. Унинг сап-сариқ бўлиб, эгилиб чиқишини кўрмаганмисан?» дедилар».
(Ровийлардан бири) Вуҳайб деди: «Амр уни бизга «Ҳаёт» деб айтган ва: «...хантал уруғи оғирлигича яхшилик...» деган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat