Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу ҳолатда рўза бузиладими?

00:00 / 30.08.2009 | eski savollar | 1116
Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари!Ислом.уз саҳифасидаги "Рўзани бузадиган ва бузмайдиган нарсалар" мақоласида "...рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади" дейилган. Шунингдек, мўйлабга мой суртилса рўза бузилмаслиги тўғрисида ҳам сўз кетган.Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан ушбу саволларни сўрамоқчи эдим:1. Рўзадор соқол олса, бунинг учун махсус соқол олиш гелидан фойдаланса, ва соқол олиб бўлгач эса, юз терисига соқол олиб бўлгандан кейин суртиладиган бальзамдан фойдаланса рўзаси бузилмайдими? Сабаби, бундай воситаларни терига суртганда хушбўй ҳид тарқалади ва бурунга киради, бундай ҳолатда рўза очилмайдими?2. Баъзан кўча-кўйда, ишхонадада бошқа кишиларнинг атир-упа ҳиддари ёки атрофга сепилган ҳавони янгиловчи хушбўй воситаларнинг ҳиди рўзадорнинг хоҳиш истагисиз унинг бурнига киради, шунда унинг рўзасига путур етмайдими?Жавобларингиз учун аввалдан миннатдорчилик билдираман. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1, Ҳар бир матнни ўқиганда эҳтибор билан ўқиш керак. "...рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади", тутатиб ҳидлаганда тутун ичига киради. Сиз сўраётган нарсалар эса, одамнинг ичига кридагина нарсалар эмас.2, Иншааллоҳ, етмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat