Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

08:47 / 29.09.2016 | Bekzod | 1121

Ассалому Алeйкум ҳурматли устозлар.Мeнинг уйим жомe Масжидидан узоқроқ бўлгани учун Бомдод ва Ҳуфтон намозини кўпинча уйда ўқийман Намоз ўқиётган пайтимда икки ёшли фарзандим ёнимда ўйнаб юради ва айрим ҳолатларда олдимдан кeсиб ўтади бундай ҳолатда Намоз бузилиши мумкинми.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозхоннинг олдидан ким ёки нима бўлишидан қатъий назар кесиб ўтса, намоз бузилмайди. Ўтувчи балоғатга етган одам бўлса, гуноҳкор бўлади. عَنْ أَبِي جُهَيْمٍ  رَضِي اللهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَوْ يَعْلَمُ الْمَارُّ بَيْنَ يَدَيِ الْمُصَلِّي مَاذَا عَلَيْهِ لَكَانَ أَنْ يَقِفَ أَرْبَعِينَ خَيْرًا لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْهِ. قَالَ أَبُو النَّضْرِ: لَا أَدْرِي قَالَ أَرْبَعِينَ يَوْمًا أَوْ شَهْرًا أَوْ سَنَةً. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи ўзига қанчалик гуноҳ бўлишини билганида, албатта, унинг олдидан ўтишдан кўра қирққача тўхтаб турмоғи ўзи учун яхши бўлар эди», дедилар. Абу Назр: «Қирқ кун, дедими ёки ой ёхуд йил, дедими, билмай қолдим», деди». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Ривоятда исми келган Абу Назр ушбу ҳа¬дисни ривоят қилувчилардан биридир. У киши ўзларига ушбу ҳадисни айтиб берган Буср ибн Саъийд раҳматуллоҳи алайҳ қирқ кун, дедиларми, қирқ ой ёки қирқ йил, дедиларми, билмай қолган эканлар. Абу Назр ана ўша омонатга хиёнат қилмай, қандай бўлса, шундай ҳолида ривоят қилмоқдалар. Бу ҳадиси шарифда намоз ўқувчининг олдидан ўтиш қанчалар қаттиқ гуноҳ эканлиги ҳақида сўз бормоқда. Агар ўша намоз ўқувчининг олдини кесиб ўтувчи ўзига бу ишидан қанчалар гуноҳ бўлишини билса, қирқ йилгача қимирламай кутар экан. Демак, намоз ўқиётган одамнинг олдидан зинҳор кесиб ўтмаслигимиз зарур. ولِلتِّرْمِذِيِّ وَابْنِ حِبَّانَ: لَأَنْ يَقِفَ أَحَدُكُمْ مِائَةَ عَامٍ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْ أَخِيهِ وَهُوَ يُصَلِّي Термизий ва Ибн Ҳиббонлар қилган ривоятда: «Албатта, бирингизнинг юз йил тўхтаб турмоғи унинг учун намоз ўқиётган биродарининг олдидан ўтишидан кўра яхшидир», дейилган. Шарҳ: Бу ривоят аввалги ривоятда айтилган муддат қирқ кун ёки ой эмас, қирқ йил эканлигини тасдиқлайди. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat