Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Воситачилик

18:15 / 03.10.2016 | MuslimQUVA | 1087

Ассалому алайкум! Ҳурмали устозлар қимматли вақтингизни яна олмоқдаман. Қидириш хизматидан топа олмадим, ёки қидиришда уқувсизлик қилдим. Шу боис сўрашга мажбур бўлдим. Саволим қуйидагича. Бир жияним машина олди сотдиси билан шуғулланяпти. Шериги билан бирга бирлари автомашина топса иккинчилари харидор топади. Улар машина эгаси ва харидор билан алоҳиди-алоҳида гаплашиб “сизга машина топиб бераман, ўзингиз оласиз, менга 100 минг берасиз” деса, бирлари “машинангизга харидор жўнатаман, қанчага сотсангиз ҳам менга 100 минг берасиз” дейди. Баъзан 100 доллар сўрашади. Бунинг ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ерда асосий сақланиш керак бўлган нарса ёлғондир. Даллоллик жоиз. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/602-dallollikning-ukmi

Топ рейтинг www.uz Openstat