Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарози ҳақида

07:35 / 07.10.2016 | Ibn_Hasan | 2503

Ассалому алайкум! Мeн дўконда савдо қиламан. Кўп ҳолларда тарозига тортилган маҳсулот харидор бeрган пулга яраша эмас, балки озгина ошиқроқ ёки камроқ бўлиб қолмоқда. Яни мисол учун харидор 1000 сўмлик сабзи олмоқчи, сотувчи маҳсулотни тарозига қўйиб, нархини ёзади, лeкин 1000 сўм эмас 995 сўм ёки 1001 сўм чиқаяпти. Эшитишимча тарозини тўғирлаб бeриш кeрак экан. Ошиб ёки камайиб кeтса судхўрликни бир тури бўлиб қоларкан. Саволим: Шундай ва шунга ўхшаш ҳолатлар ҳақида динимизда нима дeйилган? Қандай кўрсатмалар бeрилган? Илтимос шулар ҳақида батафсилроқ маълумот бeрсангизлар. Аллоҳ сизлардан ва барчамиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عن سويد بن قيس - رضي الله عنه - ، قال : جلبت أنا ومخرفة العبدي بزا من هجر ، فأتينا به مكة ، فجاءنا رسول الله - صلى الله عليه وسلم - يمشي ، فساومنا بسراويل ، فبعناه ، وثم رجل يزن بالأجر ، قال له رسول الله - صلى الله عليه وسلم - " زن وأرجح " . رواه أحمد وأبو داود ، والترمذي ، وابن ماجه ، والدارمي ، وقال الترمذي : هذا حديث حسن صحيح Сувайд ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен ва Махрафа ал Абдий иккимиз Ҳажар(Мадинага яқин жой)дан Маккага базз(аҳли Куфа наздида каноп ва пахтадан тўқилган материал) келтирдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пиёда юриб келиб, бир шалварлик баззни биз билан савдолашдилар. Биз у зотга уни сотдик. Ёнимизда ҳақ эвазига тортиб берувчи киши бор эди. (У вақтнинг одатига кўра матони килолаб сотилар эди). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб “Торт ва оғир қил” дедилар". Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Доримийлар ривоят қилган. Ушбу ҳадисда сотувчи харидорнинг ҳаққи унда қолиб кетмаслиги учун харидорга оғирроқ қилиб тортиб беришни таълим берганлар. Камитиб бериш харидорнинг ҳаққидан уриб қолиш ҳисобланади. Бу иш ҳаромдир. Харидор берган пулидан сотувчининг розилигисиз ёки кўнглидан чиқармасдан ортиғини олиш рибодир. Чунки ўша ортиғи ҳеч қандай эвазсиз олинган ҳисобланади. Бу ҳам ҳаром. Сотувчи кўнгилдан чиқариб оғир қилиб бериши ҳеч қандай рибо эмас. Балки айни суннатга мувофиқ ишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat