Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ген инженерлиги

08:11 / 07.10.2016 | Sarvar | 1030

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги кунда ген муҳандислиги жуда кенг тарқалмоқда. Хусусан ўсимликлар ва ҳайвонларда кўп қўлланилади. Бунда инсон эҳтиёжларига мослаб уларнинг ички ва ташқи белгилари ўзгартирилади. Масалан, пахта ўсимлигида унинг узун толалилик, кўсакларнинг йирик бўлиш, сувсизликка чидамлилик, бўйининг баланд ва серҳосиллилик, баргларини кимёвий ишловсиз тўка олишлик каби генлар бир ўсимликда йиғилиб, табиатда мавжуд бўлмаган ўсимлик нави кашф этилади. Ёки қорамолларда гўштдорлик, серсутлик ва сутнинг ёғлилик даражасини белгиловчи генлар бир ҳайвонда мужассамлаштирилади ва янги зот олинади. Бу каби ишларга шариат нима дейди? Бу Аллоҳ яратганини ўзгартиришга кирмайдими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ишларга шариат рухсат берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки шохдор, бичилган ола қўйни қурбонлик қилганлар. Саҳобалар ўзларини бичиб олишни сўраганларида қаттиқ қайтарганлар. У зот кўриб, била туриб ҳайвонларни бичишдан қайтармаганлар. Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида хачир минганликлари ҳам зикр қилинган. Одатда хачир деб, от билан эшакнинг чатишмасидан туғилган жониворга айтилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat