Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш

13:49 / 09.10.2016 | Islom Buvamatov | 2988

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн уйлансам яхши солиҳа илми бор қизга уйланаман дeп ният қилиб қўйгандим. Афсуски бизнинг уйда бувим билан мeнда бошқа одам намоз ўқимайди. Уни устига отам кўп ароқ ичиб маст ҳолатда юрадилар. Шунга мeн уйлансам зиёли хонадонда ўсган, Исломий оилада тарбия топган қизга уйлансам дeгандим. Лeкин мeни ўйлашимча бизни уйдаги шароитга ундай қизни бeришмайди. Мeн нима одий қизга уйланиб, унга Исломдан таълим бeрсам бўладими ёки илмли қизни уйдагиларни кўндриб олган яхшими? Агар бола яхши бўлсаю, уйдагилари бeнамоз бўлса ёки ичкилик ичилса, ундай хондон билан қуда бўлса бўладими? Мeн бўлажак аёлим илмли ва тақводор бўлишини жуда хоҳлайман.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингизни ислоҳ қилаверинг. Ким кимга муносиб эканлигини Аллоҳ таоло белгилайди. Аллоҳ таоло “Нур” сураси 26-оятида марҳамат қилади:

الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُوْلَئِكَ مُبَرَّؤُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ۝ 

26. Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир.
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло исломий жамият ҳаётидаги муҳим бир асосни баён қилмоқда. У ҳам бўлса, нопок қалблар ўзларига ўхшаган нопоклар билан топишиши, ўз навбатида, пок қалблар ўзидек покиза қалблар билан топишиб бирлашишидир. Асли нопок инсондан доимо нопоклик содир бўлади. У ўзига ўхшаган нопокларни ёқтиради, улар билан топишади, доим бирга бўлади. Лекин пок кишиларга қўшила олмайди. Шунингдек, пок одам ҳам доимо поклик билан яшайди. Пок кишиларни қидиради, топади, бирга бўлади. Эр-хотин бўлишда ҳам шу. Пок хотинга пок эр, нопок хотинга нопок. Агар нопок билан пок бирлашиб қолса, бу ҳамдамлик узоққа бормайди. Чунки пок билан нопокнинг бирга бўлишлари амри маҳол.
«Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир».
Уларга бу дунёда мағфират – гуноҳларини кечиш ва у дунёда гўзал ризқ – жаннат бордир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat