Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кийим нопок бўлдими?

08:17 / 12.10.2016 | ğiyosiddin | 1210

Ассалому алайкум! Ҳурматли ва азиз устозлар, бугун жума намозига бир оз кеч қолдим. Масжид ичида жой қолмаган, аксига жойномоз ҳам йўқ экан. Намозни адо қилиш учун костюмимни жойнамоз қилиб ишлатдим. Ёнимга бир киши келиб у ҳам мендан ибратланиб спартивкасини жойнамоз қилиб фойдаланди. Масжид ҳовлиси тоза ва қуруқ эди. Саволим шундан иборат: Энди ўша костюмимни кийиб намоз ўқисам бўладими ёки ювиш керакми? Сизлардан илтимос шу саволим жавобини тeлeграммдаги каналга ҳам жойлаштирсангизлар. Сабаби менга тақлид қилиб кийимини жойнамоз қилиб ўқиган киши ҳам балки бу саволни жавобини билмас. Аллоҳ сиз устозлардан ва биз илми ожизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кастюмингизга қаранг, агар бирор нажосат тегмаган бўлса, пок ҳисобланади. Бемалол кийиб намоз ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat