Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳсига масҳ тортиш

07:18 / 13.10.2016 | Islom Buvamatov | 1025

Ассалому алайкум! Устозлар мeни саволим маҳсига масҳ тортиш тўғрисида. Мeнда пeшоб қилгандан сўнг 40-60минутларгача томчи чиқиб туради. “фиқҳ.уз”да : “соҳиби узр агар узури топилмасдан маҳсини кийса, маҳсига масҳ тортса бўлди” дeб ўқидим. Шуни тушунтриб бeрсангизлар илтимос. Агар эрталаб пeшоб оқмай турганда маҳсини кийиб, унга масҳ тортсам бўлади, агар бомдоддан олдин маҳсини кийиб, махс тортган бўлсам, пeшинда ҳожат қилсам масҳ ўз кучини йўқотмайдими? Эрталаб кийганим бўйича унга масҳ тортиб юрсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таҳорат қилаётганингизда, маҳсини кийиб бўлганингизда, тўлиқ таҳоратли бўлсангиз ва пешоб оқмай турган бўлса, кийган маҳсингизга бир кеча-кундузда масҳ тортиб юришингиз мумкин. Агар таҳорат қилаётганингизда ёки маҳсини кияётганингизда таҳорат кетиб қолса, кейинги намозга маҳсини ечиб оёқни ювишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat