Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаққи борми?

16:05 / 13.10.2016 | mumina | 1401

Ассалому алайкум! Ёшим 18да. Шу ёшга киргунимча ота-онам меҳрига  тўймадим. 7 ёшлигимда бувимни тарбиясига ташлаб бошқа ҳовлига чиқиб кетишди. Мен ҳеч қандай камчиликсиз ўсдим, лекин меҳрга зор бўлдим. Турмуш қурмоқчи бўлган инсонимни ўзим танламоқчидим, танлаган инсоним илмли, 14 пора Қуръон ёд олган, Аллоҳни суядиган инсон. Оиламдагилар танлаган инсонда эса  ундай фазилатлари йўқ. На намоз ўқийди ва на китоб. Уйимдагилар ўзим танлаган инсонга беришни исташмаяпти. Мен эса улар танлаган инсонга турмушга чиқишни истамайман. Турмуш қураётган қиз танлаш ҳуқуқига эгами? Ёки ота-онам райини икки қилмайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Турмуш қураётган қиз танлаш ҳуқуқига эга. Устозимиз роҳимаҳуллоҳнинг "Бахтиёр оила" номли китобларини олиб ўқинг. Унда шу каби масалалар батафсил ёзилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat